2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 41,1 трлн.сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6,6%га ўсди. ЯҲМ таркибида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан қишлоқ хўжалигининг улуши камайсада, бошқа секторларга нисбатан юқори улушни (40,3%) сақлаб қолди.
ЯҲМ таркибида саноат ва хизматлар улушининг ортиши кузатилиб, мос равишда 22,3% ва 37,3%ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 13 864,4 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Наманган вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,6 %ни ташкил этди.
Ўтган йилда янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада камайиб, 5542 тани ташкил этди.
Вилоятда ўтган йили ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 18 241,8 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 9,4%га ўсиш кузатилган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 3,3%ни ташкил қилган.
Вилоятда 10 577,6 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан ўсиш суръати 17,9%ни ташкил этди. Республика истеъмол товарларида вилоятнинг улуши 5,4%ни ташкил қилган.
Вилоятда 27 710,2 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 4,2%га ошган.
Вилоятда ташкил этилган қурилиш ишлари ҳажми 6 762,3 млрд.сўмга етиб, 2021 йилга нисбатан 10,3%га ошган. Вилоятда қурилиш ишлари ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 5,2%ни ташкил қилган.
2022 йилда чакана савдо ҳажми 19 687,0 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 14,2%га ошган. Чакана савдонинг 92,3%лик қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилган.
Наманган вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 14 722,6 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 16,6%га ошган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 1 276,1 млн.долларни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 17,0%га ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг Республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 2,6%ни ташкил қилган.
2022 йилда амалга оширилган экспорт ва импорт ҳажми мос равишда 581,2 ва 694,9 млн.долларни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 17,1 ва 16,8%га ошган. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар томонидан 3594,7 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, жами ишлаб чиқариш ҳажмида хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг улуши 19,7%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш