Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони 2020 йил олтин қазиб олишда дунёда етакчи бўлди

Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони 2020 йил олтин қазиб олишда дунёда етакчи бўлди

KITKO аналитик маркази 2020 йилда олтин қазиб олиш бўйича етакчи ўнта кон рўйхатини тузди. Рўйхатга кўра, биринчи поғонани Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони эгаллади.

Марказ маълумотларига кўра, ўтган йили “Мурунтов”да тахминан 56,7 тонна олтин қазиб олинган. Шу билан бирга, коннинг ресурс базаси 4 минг тоннадан зиёдни ташкил этади. Бу шундан далолат берадики, яқин келажакда 1969 йилдан бери фаолият юритаётган ўзбек кони дунёдаги энг йирик олтин кони сифатида ўз мавқеини сақлаб қолади.

Маълумот учун, дунёдаги энг йирик олтин конларидан бири ҳисобланган “Мурунтов” конининг чуқурлиги ҳозирда 640 метрдан ортиқ. Келажакда бу кўрсаткич 1 000 метргача етиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар