Навоий вилоятида 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 15 776,4 млрд. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 110,7%ни ташкил этган. Уларнинг 75,1% (7 389,2 млрд. сўм) жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 24,9% (2 445,0 млрд. сўм) молиялаштирилган.
Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатларини молияластириш манбалари бўйича юқори кўрсаткич тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 7 991,0 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 7,3% га кўпайган.
Асосий капиталга инвестициялар 55,5%ни (8 750,9 млрд. сўм) машина, ускуна ва инвентарлар ташкил этган, қурилиш-монтаж ишлари 40%ни (6 308,8 млрд. сўм) ва бошқа харажатлар 4,5%ни (716,7 млрд. сўм) ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида жами асосий капиталга инвестициялар ҳажмида қурилиш-монтаж ишларининг улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Ғазғон шаҳрида кузатилди – 76,5% (225,7 млрд. сўм). Қурилиш-монтаж ишларининг улуши бўйича энг қуйи даража Томди туманида кузатилиб, 19,9 % (699,0 млрд. сўм)ни ташкил этди. Томди туманида машина, ускуналар ва инвентарларга харажатлар бўйича энг юқори кўрсаткич – 77,0 % ёки 2 699,4 млрд. сўмни ташкил этган.
Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш