Навоий вилоятида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида ташқи савдо айланмаси таҳлили

Навоий вилоятида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида ташқи савдо айланмаси таҳлили

2023 йил январ- сентябрь ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1 029,8 млн. долларга етди ва 2022 йилнинг январ- сентябрь ойларига нисбатан 139,5 млн. долларга ёки 15,7% га ўсган. Экспорт ҳажми 499,1 млн. долларга ва импорт ҳажми 530,7 млн. долларга етди.

Навоий вилояти жаҳоннинг 66 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Франция (29,8%), Россия Федерациясида (16,2%), Хитой Халқ Республикасида (14,7%), Қозоғистонда (5,1%) ва Ҳиндистон (4,7%) қайд этилган.

2023 йилнинг январ- сентябрь ойларида, Навоий вилояти ташқи савдо айланмасининг 23,6% улуши МДҲ давлатларига тўғри келган.

Вилоятнинг бошқа хорижий давлатлар билан ТСА 2023 йилнинг январ- сентябрь ойларида 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 41,3% га кўпайди ва жами ТСАдаги улуши 76,4% ни ташкил этган.

Вилоят ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Навоий шаҳри 63,0 % билан 648,3 млн. долл. ташкил этди. Вилоят ташқи савдо айланмаси таркибида энг қуйи улушни Томди тумани 0,1 % билан 1 046,7 минг АҚШ долларини ташкил этди

Муртазаев Ардашер

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар