Таҳлил жараёнида вилоят бюджетининг даромадалари ва уларнинг манбалари, харажатлари ҳамда уларнинг йўналиш соҳалари шунингдек, вилоят ҳудудларига ажратилган трансфертлар холатлари ўрганилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, вилоят жорий йилда юқори бюджетдан транферт олмайдиган маҳаллий бюджетлар қаторида турибди.
2022 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари 2 186,3 млрд.сўмни прогноз қилинаётган бўлса, харажатлари ҳам 2 186,3 млрд.сўм этиб режалаштирилган.
Вилоят бюджетининг даромадлар қисми юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (жами даромад нисбатан 6,1%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари (40,4%), якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи (6,1%), юридик шахсларнинг мол-мулки (10,2%) ва ер солиқлари (11,8%), давлат божлари (3,5%), давлат ташкилотларининг фойда солиғи (0,5%), жарималар (2,6%) , Давлат мулки объектларини сотишдан олинган даромадлар (0,23%), йиғимлар (2,7%), Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар (5,3%), норуда материаллари ишлаб чиқаришда ер қаридан фойдаланганлиги учун солиқлар (7,4%), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар (1,6%)нинг тегишли равишда ўтказиб бериладиган қисми ҳисобидан шаклланади.
2022 йилда Навоий вилоятининг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга (ташкилот ва муассалар) ажратиладиган маблағларнинг умумий миқдори 1 574 млрд. сўмни ташкил қилиши режалаштирилган бўлиб, шундан жорий харажатларга – 727,7 млрд.сўм (46,2%), объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга – 177,7 млрд.сўм (11,3%), шунингдек, туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига трансфертлар 669,5 млрд.сўм (42,5%).
Энг кўп маблағ олувчи ташкилотлар, яъни Соғлиқни сақлаш бошқармаси (17,0%); Халқ таълими бошқармаси (4,5%); Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялар ва энергитика бошқармаси (7,5 %); Мактабгача таълим бошқамаси (3,6%); вилоят ҳокимлигини сақлаш харажатлари (1,4%); Маданият бошқармасига (1,2%); Туризмни ривожлантириш бошқармаси (1,7%), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (3,5%) ва бошқалар.
2022 йилда юқори бюджетдан туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ажратилаётган 669,5 млрд.сўмлик трансфертнинг энг катта қисми Хатирчи – 22,5%, Қизилтепа – 16,1%, Навбаҳор ва Нурота туманларига – 12,3% дан тўғри келади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
бош илмий ходими Баҳодир Ҳусанов,
етакчи илмий ходими Илёс Раббимов.
Изоҳ қолдириш