2021 йил 10-17 ноябргача бўлган даврда Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлили вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида ўтказилди.
Ўтган ҳафта мобайнида суякли мол гўшти ва гуруч нархларининг пасайиши қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тезкор маълумотларига кўра, кўриб чиқилаётган даврда республика бўйича бир килограмм суякли мол гўштининг ўртача нархи 17 ноябрь ҳолатига кўра 0,1 %га пасайиб, 62 142 сўмни ташкил қилди. Ўртача нархлар даражаси Қорақалпоғистон Республикасида бир килограмм учун 54 656 сўмдан Хоразм вилоятида 66 185 сўмгача бўлган диапазонда бўлди.
Суякли мол гўшти нархларининг пасайиши ички бозорда вазиятнинг барқарорлашувидан далолат беради.
Мол гўшти нархининг пасайиши Бухоро (-1,1 %), Қашқадарё (-0,7 %), Жиззах (-0,4 %), Самарқанд (-0,1 %) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (-0,6 %) кузатилди.
Вилоятлар кесимида Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида суякли мол гўшти нархи ўтган ҳафтага нисбатан ўзгармади.
Туманлар кесимида бир килограмм суякли мол гўшт нархининг юқорилиги бўйича Оҳангарон (72 500 сўм/кг), Янгийўл (72 000 сўм/кг), Қуйичирчиқ (71 129 сўм/кг), Хива (71 000 сўм) ва Урганч (70 500 сум/кг) туманлари топ 5 таликдан ўрин олди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикада гуручнинг ўртача нархи таҳлил этилаётган даврда 0,2 %га пасайиб, 17 ноябрь ҳолатида бир килограмм гуруч 9 912 сўмни ташкил қилди. Ўртача нархлар даражаси Қорақалпоғистон Республикасида 6 520 сўмдан Тошкент шаҳрида 11 604 сўмгача бўлган диапазонда бўлган.
Гуруч нархининг пасайиши (килограмм учун) деярли барча ҳудудларда кузатилди. Нархларнинг пасайиши Сурхондарёда (1,1 %), Хоразм (0,8 %га), Сирдарё (0,5 %га), Самарқанд (0,4 %га), Жиззах (0,1 %га), Бухоро (0,1 %га) вилоятларида ва шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (0,8 %га) кузатилди.
Туманлар бўйича бир килограмм гуруч нархининг юқорилиги бўйича Тошлоқ (12 727 сўм/кг), Ёзёвон (12 700 сўм/кг), Янгийўл (12 667 сўм/кг), Юқоричирчиқ (12 500 сўм/кг) Учтепа (12 463 сўм/кг) туманлари топ 5 таликдан ўрин олди.
Қуйида таҳлил қилинаётган даврда тухум (ўн донаси), сут, картошка, кунгабоқар ёғи, буғдой уни, шакар нархларининг ўзгариши келтирилган.
Жорий йилнинг 10-17 ноябрь кунлари республика бўйича юқоридаги барча маҳсулотларда ўртача нархларнинг ошиши кузатилди: сут (0,3% ёки бир литри 6 338 сўм), тухум (0,9% ёки ўн донаси 11 095 сўм), картошка (2,1% ёки бир кг 4 700 сўм), кунгабоқар ёғи (0,1% ёки литри 19 485 сўм), буғдой уни (0,4% ёки бир кг 4 995) ёки шакар (0,9% ёки бир кг 8 916 сўм).
Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг юқори ўсиши қуйидаги маҳсулотлар учун қайд этилди:
- тухум ўн донаси Бухоро (3,2%), Андижон (1,8%), Тошкент (1,3%), Қашқадарё (1,3%) вилоятларида.
- сут Бухоро (2,2 %га), Жиззах (1,4 %), Тошкент (28,3 %), Наманган (0,7 %) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (1,0 %га);
- шакар Андижон (2,5 %га), Бухоро (2,0 %га), Тошкент (1,5 %га), Жиззах (0,9 %), Наманган (0,8 %га) вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида (1,2 %га);
- кунгабоқар ёғи Жиззах вилоятида (0,1 %га) ва Тошкент шаҳрида (0,9 %га);
- ун Бухоро (1,3 %га), Хоразм (0,9 %га), Сирдарё (0,7 %га), Қашқадарё (0,6 %га) ва Фарғона (0,6 %га) вилоятларида;
- картошка Самарқанд (4,2 %га), Сирдарё (4,5 %га) Андижон (3,3 %га), Бухоро (2,7 %га), Тошкент (2,2 %га) вилоятларида.
Ўзбекистонда кўриб чиқилаётган даврда асосий истеъмол товарлари нархлари муҳити картошка нархидан ташқари нисбатан паст ўзгарувчанлик билан тавсифланади. Ўтган ҳафтага нисбатан мол гўшти (суякли) ва гуруч нархи бироз пасайди, кунгабоқар ёғи, сут, буғдой уни, шакар ва тухум нархларининг ўсиш динамикаси сезиларли даражада секинлашди.
Малика Жуманиёзова, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш