Олот ва Қоракўл туманлари аҳолиси 88 та маҳалла илк бор ва 5 та маҳалла узлуксиз ичимлик суви билан таъминланади

Олот ва Қоракўл туманлари аҳолиси 88 та маҳалла  илк бор ва 5 та маҳалла узлуксиз ичимлик суви билан таъминланади

"Ўзсувтаъминот" АЖ Жаҳон банки иштирокида "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини ишлаб чиқди.

Лойиҳага кўра, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 2021 йилда ҳозирги 17,5 фоиздан камида 90 фоизга етказилади.

2021 йилда «Икки даҳа» сув иншооти битказилиб, ишга туширилади. Ушбу иншоот суткасига 50 минг куб метр сувни тозалайди. Натижада 88 та маҳалла (267 минг аҳоли) илк бор ва 5 та маҳалла (25 минг аҳоли) эса узлуксиз ичимлик суви билан таъминланади.

51 мингта сув ҳисоблагичи ўрнатилиб, тизимда замонавий СCАДА технологиясидан фойдаланилади. 50 та ижтимоий ва саноат объекти сув билан таъминланади.

Мазкур ишлар натижасида ҳудудда инфекцион касалланишлар камаяди, санитар-эпидемиологик ҳолат яхшиланади, соғлом генофонд шаклланишига асос бўлади ва аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар