Оролга сайёҳлар сонини кўпайтириш учун “Оролдаги боғим” лойиҳаси амалга оширилади

Оролга сайёҳлар сонини кўпайтириш учун “Оролдаги боғим” лойиҳаси амалга оширилади

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Лойиҳа орқали сайёҳлар оқими кўпаяди

Қарорга мувофиқ, Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳа учун ер ажратилади

Халқаро инновация марказининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кўргазмали тажриба-синов майдонларини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон ҳудудидаги захира ер майдонлари, Орол денгизининг қуриган тубидаги ҳудуддан ҳамда Оролбўйи ҳудудидаги ўрмон фонди ерларидан ер майдонлари ажратилади.

Марказга элитадиган транспорт йўлга қўйилади

Нукус шаҳар Марказий бозоридан Нукус туманидаги Халқаро инновация маркази ҳудудигача бўлган йўналишда мунтазам жамоат транспорти қатнови ташкил этилади.

Маълумот учун, Халқаро инновация маркази томонидан “Мўйноқ” ва “Саманбай” тажриба-синов майдонлари ташкил этилган, шунингдек, шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли чўл ва манзарали ўсимликлар генофонди шакллантирилиб, 13 турдаги ўсимлик дунёси объектлари синовдан ўтказилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар