Fortune журнали маълумотларига кўра, маросим $56,9 млнга тушди - бу ўтган йилгидан бир оз кўпроқ ($56,3 млн). Ташкилотчилар биргина қизил гиламчага $24,7 минг сарфлашган, ғолибларга топширилган ҳар бир 24 каратлик олтин ҳайкалчанинг тахминий нархи $400 атрофидани ташкил этган.
Журнал ҳисоб-китобларига кўра, бу йил ташкилотчилардан номзодларга совға тўпламининг нархи $125 мингга етган. Хусусан, энг арзон образ кўриниши (бу кийим-кечак, заргарлик буюмлари ва аксессуарларни ўз ичига олади) $266 мингга, ўртача қиймати эса $1,5 млнга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда «Оппенгеймер» фильми энг кўп мукофотга сазовор бўлди (7 та ҳайкалча, шу жумладан, энг яхши фильм учун). Кристофер Ноланнинг атом бомбаси яратувчиси ҳақидаги фильми “энг яхши актёр” (Киллиан Мерфи), “энг яхши иккинчи пландаги актёр” (Роберт Дауни Жр.), “энг яхши монтаж”, “энг яхши операторлик иши”, “энг яхши мусиқий лавҳа” ва "энг яхши режиссёр" каби номинацияларда ғолиб бўлди.
Эмма Стоун бош ролни ўйнаган “Камбағал-бадбахтлар” фильми тўртта мукофотни қўлга киритди, жумладан, “Энг яхши актриса”, “Энг яхши грим ва соч турмаги”, “Энг яхши постановкачи-рассом” ва “Энг яхши костюм дизайни”. Айтганча, Эмма Стоун кино карерасидаги иккинчи Оскарини олди.
Девайн Жой Рендольф Александр Пейннинг «Қолдирилганлар» фильмидаги мактаб ошпази роли учун энг яхши иккинчи пландаги актриса номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Энг яхши оригинал сценарий учун ҳайкалча “Чўкиш анатомияси” фильмига, энг яхши мослаштирилган сценарий учун статуэтка эса “Америка фантастикаси” фильмига берилди.
Ўтган йилги энг кўп даромад келтирган фильми Грета Гервигнинг “Барби” картинаси “Энг яхши оригинал қўшиқ” номинациясида ғолиб бўлди.
Изоҳ қолдириш