Ўзбекистон делегацияси «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатлар туркумида иштирок этиш учун Германияга етиб борди

Ўзбекистон делегацияси «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатлар туркумида иштирок этиш учун Германияга етиб борди

2020 йилнинг 24-26 февраль кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази Ижрочи директори Э.Туляков, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидхаджаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар ва Институти маркази раҳбари Б.Мустафоевдан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган бир қатор учрашувлар ҳамда давра суҳбатларида иштирок этишади.

Ташриф давомида делегация аъзолари Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар марказида «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатида қатнашишади. Шунингдек, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер, Иқтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал уюшма бошқаруви раиси М.Шуманн ҳамда Фан ва сиёсат жамғармаси – халқаро сиёсат ва хавфсизлик институти раҳбари Ф.Пертесом билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги жамғармалар вакиллари билан ҳам алоҳида музокаралар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Учрашув ва давра суҳбатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг ички ривожланиши ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 18-23 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси Европа Иттифоқи (ЕИ) пойтахтида ишчи сафари билан бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори О. Ҳакимов, Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа менежери О. Олимжонов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Г. Исмоиловалар иштирок этишган эди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг устувор йўналишларини очиб берилиб, Европа Иттифоқининг сиёсий доираларига Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилаётган янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар