Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди

Мазкур шарҳда Инсон капитали индексининг (ИКИ) 2020 йил учун янгиланган ҳисоботи тақдим этилган. Мазкур Индекс илк бор 2018 йилда эълон қилинган. Ундан бугун туғилган бола 18 ёшга қадар тўплаши мумкин бўлган инсон капитали миқдорини баҳолаш учун фойдаланилади. ИКИ давлатларда белгиланган таълим даражасини тзлиқ ўзлаштирган ва тўлиқ соғлом бўлган янги авлод ишчиларнинг меҳнат унумдорлигининг потенциал даражаси ва меҳнат унумдорлигини акс эттиради. 2020 йилда туғилган боланинг потенциал унумдорлигининг глобал миқёсдаги ўртача даражаси балоғат ёшига етганида 56% га етади. Индексда келтирилган барча маълумотлар мамлакатларда CОVID-19 пандемиясидан олдинги вазиятни акс эттиради.

ИНСОН КАПИТАЛИ ИНДЕКСИ

Инсон капитали индекси. Бугунги кунда Ўзбекистонда туғилган боланинг балоғат ёшига етганидаги меҳнат унумдорлиги белгиланган таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ва тўла соғлом бўлган шароитда меҳнат унумдорлиги 62 фоизни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ўртача кўрсаткичдан пастроқ, аммо даромад даражаси ўртачадан паст бўлган мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичидан анча юқори.

  • 5 ёшгача яшаб қолиш даражаси. Ўзбекистонда туғилган 100 боладан 98 нафари 5 ёшгача яшаб қолади.
  • Кутилаётган таълим олиш муддати. Прогнозга кўра, Ўзбекистонда 4 ёшдан бошлаб мактабгача таълим олаётган бола учун, 18 ёшга келиб, таълим олиш муддати 12 йилни ташкил этади.
  • Умумлаштирилган тест натижалари. Ўзбекистондаги талабаларнинг таълим натижалари 474 баллни ташкил этган, бу ерда энг юқори таълим натижалари 625 балл, энг паст даражадаги таълим натижалари эса 300 баллга тўғри келади.
  • Таълим сифатига қараб таълим олиш давомийлиги. Ўқувчилар томонидан ҳақиқатан ҳам олинган билимларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда, мактабда кутилаётган таълим давомийлиги атиги 9,1 йилни ташкил этади.
  • Катта ёшдаги аҳолининг яшаш салоҳияти. Ўзбекистонда ушбу 15 ёшдагиларнинг 87 %и 60 ёшгача яшайди. Ушбу статистик бирлик билвосита индикатор бўлиб, бугунги кунда туғилган бола вояга етганида ҳозирги шароитда соғлиқ билан юзага келиши мумкин бир қатор хавфларни инобатга олади.
  • Соғлом ўсиш (нуқсонсиз ривожлананаётган болалар улуши). 100 боладан 89 нафари ривожланишдан орқада қолмайди. 100 боладан 11 нафарида ривожланишда кечикиш ва умр давомида когнитив ва жисмоний чекланишлар хавфи мавжуд.

ИНДЕКСДА ИНСОНЛАРНИНГ ЖИНСИ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА БОҒЛИҚЛИГИ

Ўзбекистонда ўғил болаларга қараганда қизларда ИКИ юқори. 1-жадвалда ИКИ нинг жинс бўйича ҳар бир компоненти ажратилган.

Ўзбекистонда турли хил ижтимоий-иқтисодий гуруҳларнинг ИКИларини таққослаш учун маълумотлар етарли эмас.

1-Жадвал

ИКИнинг жинси ва ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига қараб тақсимланииши

Таркиби

Ўғиллар

Қизлар

Умумий

ИКИ

0,61

0,63

0,62

5 ёшгача яшаб қолиш даражаси

0,98

0,98

0,98

Кутилаётган таълим олиш муддати

12,1

12,0

12,0

Умумлаштирилган тест натижалари

475

474

474

Таълим сифатига қараб таълим олиш давомийлиги

9,2

9,1

9,1

Катта ёшдаги аҳолининг яшаш салоҳияти

0,83

0,90

0,87

Соғлом ривожлананаётган болалар улуши

0,89

0,90

0,89

ИКИ тақсимоти (20% энг бойлар / 20% энг камбағаллар)

_

Турли ижтимоий-иқтисодий қатламларда ИКИ бўйича қўшимча маълумот олиш учун

Изоҳ:

  • Йирик айлана – Ўзбекистон.
  • Кичик айланалар –бошқа давлатлар.
  • Вертикал чизиқ ва айланаларнинг ранги тақсимот квартилларини ифода этади

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар