Ўзбекистон Республикаси мусулмон оламининг етакчи кредит-молия ташкилоти ҳисобланган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) билан олтита янги лойиҳани маъқуллади.
2021 йил 30 август душанба куни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, у бир пайтнинг ўзида ИТБ бошқарувчилар кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади, Ислом тараққиёт банкининг президенти ва ИТБ гуруҳининг раиси Доктор Муҳаммад ал Жосир билан учрашди.
Икки расмий шахс шу ҳафтанинг сўнггида ИТБ гуруҳининг 2021 йилдаги йиллик йиғилиши бўлиб ўтиши лозим бўлган Тошкентда учрашдилар. С. Сардор Умрзоқов ва доктор Муҳаммад ал Жосир ИТБ гуруҳи бўлинмалари ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳолатини ҳамда биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги чораларни муҳокама қилдилар.
Бугунги кунда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ 100 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган Ўзбекистондаги ИТБ гуруҳи фаолиятининг ютуқларини таъкидлаган ҳолда томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни муҳокама қилдилар.
Илк қадам сифатида бир нечта соҳага тааллуқли олтита инвестицион лойиҳа, жумладан, кичик ва ўрта корхоналарни (КЎК) қўллаб-қувватлаш лойиҳаси, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ жойларида ҳаёт фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳалар маъқулланди. Доктор ал Жосир Хусусий секторни ривожлантиришнинг Ислом корпорацияси (ICD), Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ва Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорацияси (ICIEC) каби ИТБ гуруҳининг шуъба компанияларини Ўзбекистонда ўз фаолиятини оширишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
ИТБ гуруҳи, шунингдек, ривожлантиришни молиялаштириш бўйича ўз тадбирлари орқали Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандликни ошириш ва ижтимоий таъминотни кенгайтиришда муҳим ўрин тутади.
Учрашувда, шунингдек, Тошкент шаҳар халқаро конгресс-марказида 1-4 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ИРБ йиллик йиғилишига сўнгги тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди. Бундан ташқари, ИТБ президенти учрашувлар ва йўлдош тадбирларга юксак даражада тайёрликни таъминлаш борасида бош вазир ўринбосарининг иш дастури учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Йиллик учрашувлар ИТБга аъзо мамлакатларнинг сиёсатчилари ва бизнес етакчилари ўртасида сезиларли таъсир намойиш қилди.
Бугунги кунда учрашувлар ва йўлдош тадбирларда иштирок этиш учун 2000 нафардан ортиқ делегатлар рўйхатдан ўтди. Бутун тадбирга 57 та иштирокчи мамлакатдан келган 2500 дан ортиқ делегат ташриф буюриши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш