1-4 сентябр кунлари Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Учрашувнинг асосий мавзуси - ИТБга аъзо мамлакатларнинг пандемиядан кейин ижтимоий ва иқтисодий тикланиши. Aсосий тадбирлардан ташқари, иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, ислом молияси мавзуларида қўшимча учрашувлар ўтказилади.
Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов маъруза қилди.
"Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва интеграцион ўзаро таъсир ўтказиш учун катта салоҳиятга эга. ИТБ методологияси ёрдамида амалга оширилган ҳисоб-китоблар Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро савдода 1,1 миллиард долларлик амалга оширилмаган экспорт салоҳияти мавжудлигини кўрсатади", - деди Марказ директори Обид Ҳакимов.
Таъкидланишича, озиқ-овқат маҳсулотлари 530 миллион долларга, кимё маҳсулотлари 180 миллион долларга, металлургия 120 миллион долларга ва енгил саноат 110 миллион долларни ташкил этади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларига 600 миллион доллардан зиёд маҳсулотларни экспорт қилиш салоҳиятига эга.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарининг қўшимча қилишича, яқин ҳамкорлик Марказий Осиёда саноат ва қишлоқ хўжалиги кластерларини яратишга ёрдам беради, улар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда компенсацион таъсир кўрсатиши мумкин. Минтақавий қиймат занжирларини ривожлантириш учун трансчегаравий савдо ва инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадга мувофиқдир.
Обид Ҳакимов Марказий Осиёда сув ресурслари ҳақида гапирар экан, минтақада тоза сув танқислиги ЯИМнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.
"Марказий Осиё минтақасида ривожланишнинг барқарорлиги учун сув ресурсларининг етишмаслиги жиддий муаммо ҳисобланади. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизгача, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. 2050 йилга бориб Марказий Осиёда тоза сув танқислиги ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин", - деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида сўзлаган нутқида.
Халқаро таснифда сув ресурсларининг мавжудлиги нуқтаи назаридан Марказий Осиё давлатлари "етарли даражада таъминланмаган" тоифасига киради, дея қўшимча қилди Ҳакимов.
БМТ маълумотларига кўра, Марказий Осиё сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш соҳасидаги бир-бирига зид қарорлар туфайли ҳар йили камида 1,75 миллиард доллар йўқотилмоқда.
"Минтақанинг ривожланиши чекланган миқдордаги сармояга эга сув ресурслари тугаб бораётган бир шароитда рўй бермоқда, бу сувдан асосан суғориш мақсадларида фойдаланадиган мамлакатларга айниқса, салбий таъсир кўрсатмоқда", - дейди Обид Ҳакимов.
“Минтақанинг сув-энергетика салоҳиятидан унумли фойдаланиш мамлакатлар ўртасида илгари содир бўлган, лекин 2000 йилларда кескин заифлашган ҳамкорликни чуқурлаштиришга ёрдам бериши мумкин. Сўнгги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари.
ИТБнинг Тошкентдаги йиғилиши пандемия бошланганидан буён халкаро микёсдаги биринчи йирик оффлайн тадбир хисобланади.
“Банк ташкил этилганидан буён кўп томонлама ҳамкорлик Банк миссиясининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда, ҳар қачонгидан ҳам, Ислом мамлакатлари ва умуман халқаро ҳамжамият олдида миллионлаб одамларнинг иқтисодий ривожланиш афзалликларидан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қиладиган мураккаб глобал муаммолар турибди”,- деди Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Aл-Жассер. “Бу йилги йиллик йиғилиш банк аъзо мамлакатларига ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун умумий кун тартибини ишлаб чиқиш учун имконият яратади”.
2016 йилдан буён Ўзбекистон раҳбарияти кўп векторли сиёсатга содиқ қолган ҳолда, ИТБ билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. Банк Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши айнан Тошкентда бўлиб ўтиши ҳам ушбу ҳамкорликнинг самарасидир. Шу кунгача ИТБ Ўзбекистонда турли соҳаларда 100 дан ортиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон учун бундай йиллик саммитнинг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этиб, мамлакат иқтисодий соҳасидаги ислоҳотлар ютуқларининг эътироф этишга хизмат қилмоқда.
Изоҳ қолдириш