Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди

18 февраль куни Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий, жумладан, Европа Иттифоқи билан мулоқот форматидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Венгриянинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси ва замонавий технологияларини жорий этган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, банк, транспорт соҳаларига оид дастуларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар