Ўзбекистон Президентининг ШҲТ саммитидаги иштирокига эксперт фикрлари (+видео)

Ўзбекистон Президентининг ШҲТ саммитидаги иштирокига эксперт фикрлари (+видео)

Шанхай Ҳамкомлик Ташкилотининг 20 йиллик саммитида давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор стратегик ташаббуслар илгари сурилди. Шу жумладан, минтақадаги ва глобал майдондаги жиддий ўзгаришлар даврида Ташкилот аъзолари учун ҳар тарафлама манфаатли бўлган ташқи савдо, транспорт логистика хизматлари ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва озиқ-овқат хафвсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташаббуслар юқори эътироф этилди.

Айниқса, пандемиядан кейинги даврда ҳам глобал миқёсда стратегик ҳамкорлик масалалари кўп тартибда энг олди ўринларда турибди. Ундан ташқари минтақамизда Афғонистонда бўлиб ўтаётган жиддий геосиёсий ўзгаришларга гувоҳ бўлиб турибмиз. Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа йирик эркин иқтисодий ҳудудлардаги эркин савдо бўйича қоидалар амал қилиши қийинлашган бир даврда жўғрофий яқинлик омили бошқа омилларга нисбатан устувор бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган кўп томонлама ўзаро манфаатли ташаббусларнинг кўпчилик томонидан эътироф этилганига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Айниқса, Покистон ва Хитой давлатлари, Марказий Осиё хусусан, Ўзбекистон орқали Шарқий Осиёдан Жанубий Европага “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли орқали 900 км.га яқин ҳамда Жанубий Осиё минтақасига ва биз учун Ҳинд океанига 295 км.га қисқа бўлган “Трасафғон” темир йўл лойиҳалари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Шубҳасиз ушбу йирик лойиҳаларнинг амалий босқичга ўтиши, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширилишида муҳим омил ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар