Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига (ТУРКПА) аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга таяниб Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

Тошкентда Сенат раисининг ўринбосари ТУРКПА делегацияси билан учрашув ўтказди.

Туркия парламенти депутати Исмет Учма бошчилигидаги делегация таркибида Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия парламентарийлари ҳам ташриф буюрган.

Томонлар Туркий давлатлар кенгаши аъзолари ва Ўзбекистон ўртасидаги иккитомонлама муносабатлар, шунингдек ТУРКПА ва Ўзбекистон парламенти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган.

Анадолу агентлигининг маълум қилишича, Содиқ Сафоев Ўзбекистонда келажакда ТУРКПАга қўшилиш бўйича қарор қабул қилган.

ТУРКПА (2008 йилда ташкил этилган) мамлакатлар парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қаратилган. Ассамблея томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар фақат тавсиявий характерга эга.

Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ТУРКПА аъзолари ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар