Ўзбекистон ва Қозоғистон 500 миллион доллар бўлган шартномани имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон 500 миллион доллар бўлган шартномани имзолади

Урганч шаҳрида бўлиб ўтган II ҳудудлараро форумда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин учрашиб келгусида ҳам савдо-иқтисодий, инвестицион, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, сув-энергетика, тўқимачилик, машинасозлик, туризм ва экология соҳаларида икки тарафлама ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳалар бўйича алоқалар ўрнатишга келишиб олишди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзаро савдо ҳажмини 10 млрдга етказилиши режалаштирилмоқда

“Бизнинг асосий мақсадимиз – ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш, яқин келажакда эса 10 миллиард долларга. Бугунги кунда Ўзбекистонда 872та корхона Қозоғистон сармояси иштирокида барпо этилган, улардан фақат 300 таси ўтган йил давомида ташкил топган", деди Абдулла Арипов.

Транскаспий транспорт коридорлари ривожлантирилиши мумкин

Қозоғистон бош вазири икки давлат корхоналари иштирокида енгил саноат кластерини ташкил қилишни, биргаликда туризм йўналишларини ривожлантиришни таклиф этди.

“Қозоғистон учун сизнинг мамлакатингиз бу – Жанубий Осиёга чиқиш йўли бўлса, Ўзбекистон учун бизнинг ҳудуд – ЕОИИ, Кавказ, Европа ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё ҳудудларига чиқиш имкониятидир”, деди Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин.

Шунингдек Мамин “Шимол – Жануб” ва Транскаспий транспорт коридорларини ривожлантириш кераклигини таъкидлади.

Форум якунида икки давлат вакиллари иқтисодий ҳамкорликни ўз ичига олган умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган 52 та шартнома имзолашди. Форумда шунингдек, B2B форматидаги учрашувлар ҳамда корхоналарга ўз маҳсулотларини намойиш этиш имкони берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар