Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар АҚШ ва БААга ҳам экспорт қилинмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар АҚШ ва БААга ҳам экспорт қилинмоқда

Ўзбекистондан йил бошидан буён 27 млн 978 минг АҚШ доллари қийматидаги 23 млн. 656 минг жуфт пойабзаллар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

Жорий йилда экспорт қилинган пойабзаллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга ошган.

Шунингдек, 2020 йилда пойабзалларнинг Тожикистонга экспорти 4,5 баробарга, Афғонистонга экспорти 4,4 баробарга, Қозоғистонга экспорти салкам 2,1 баробарга, Туркманистонга экспорти 1,8 баробарга ва Қирғизистонга экспорти 1,1 баробарга ошган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда АҚШ, БАА, Қувайт, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди.

Ўзбекистондан пойабзал экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида Россия ва Озарбайжон ҳам бор.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига жорий йилда республикамизга пойабзал импорти миқдор жиҳатидан салкам 4 млн. жуфтга, яъни 74 % га қисқарди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар