Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати матбуот хизмати Коронавирусга қарши кураш штаб маълумотига таяниб, маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва босқичма-босқич амалга оширади.

"Республика бўйича хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва республикага вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади", - дейилади хабарда.

Санитария-эпидемиология хизмати СOVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та етакчи корхоналар билан ушбу вакциналарни харид қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганлигини айтган.

GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар