“Azon.uz” манбасининг хабар беришича, айни соатларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча имом ва ноиблар иштирокида видео селектор шаклида йиғилиш ўтказмоқда. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофир Аҳмедов ҳам иштирок этмоқда.
Йиғилишда пандемия вақтидаги имом хатиблар фаолиятини янада самарадорлик қилиш, давлатимиз томонидан имомларга эътибор қаратилиб, 150 миллиард сўм ажратилгани, ёшларимизнинг тарбиясида имомларнинг ўрни ва таъсири бўлиши зарурлиги каби мавзулар муҳокама қилиняпти.
Мажлисда айтилишича, 15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бунда аввало нималарга эътибор қаратилиши, карантин қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, ижтимоий масофани сақлаш, энг муҳими, элу юртимиз тинчлиги, коронавирус балосининг тезроқ кўтарилишини сўраб дуойи хайрлар қилиниши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Изоҳ қолдириш