Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувлари якунланиш арафасида

Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувлари якунланиш арафасида

2021 йилнинг 5 апрелидан Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувлари бошланган ва кузатув 31 июлга қадар давом этади. Айни пайтда 9 мингга яқин уй хўжаликларида тегишли саволномалар тўлдирилиб, кузатув ишлари якунланди.

Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси вакиллари ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул координаторлари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Кузатув жараёни Ўзбекистон бўйича танлаб олинган 726 та маҳаллада жойлашган 14520 та уй хўжаликларида, жойларга чиқилиб респондетлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали планшетларда электрон кўринишда саволномаларни тўлдириш орқали маълумотлар йиғилади.

MICS кузатуви мамлакатимизда бундан 15 йил олдин бўлиб ўтган.

Мультииндикатор кластер кузатуви — БМТнинг Халқаро болалар жамғармаси ЮНИСЕФ томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатуви халқаро дастури бўлиб, асосан, болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғад.

Шу ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳисобланади.

Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувлари (MICS)ни ўтказиш Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар