Ўзбекистонлик 6 ёшли Муҳаммадюсуф Бутунроссия мусобақасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик 6 ёшли Муҳаммадюсуф Бутунроссия мусобақасида ғолиб бўлди

Москвада ўтказилган ментал арифметика бўйича V Бутунроссия мусобақасида Россия ва МДҲ давлатларидан келган 520 дан ортиқ 5-14 ёшдаги болалар ўзаро беллашди.

Россиянинг “UCMAS” – Болалар ментал арифметикаси маркази томонидан ташкил этилган мусобақа шартига кўра, иштирокчилар 8 дақиқа оралиғида 200 та арифметик топшириқни бажариш вазифаси берилди.

Ўзбекистонлик 6 ёшли Муҳаммадюсуф Анваров бу вақт оралиғида 120 та арифметик амалларни бажариб, 2-ўринни қўлга киритди.

"Муҳаммадюсуф 6 ёшда, ҳали мактабга бормаган. У математика билан 4 ёшидан буён шуғулланади. 2018, 2019 йилларда ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, олтин медаль билан тақдирланган эди", дейди Муҳаммадюсуфнинг онаси Нозима Анварова.​

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар