Ўзбекистоннинг буёқ экспорти ўтган йилгидан сезиларли ошди

Ўзбекистоннинг буёқ экспорти ўтган йилгидан сезиларли ошди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 1 млн. 348 минг АҚШ доллари қийматидаги 2674 тоннадан ортиқ бўёқ экспорти божхона режимига расмийлаштирилди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 772 тонна кўп бўёқ экпорт қилинган бўлиб 41 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган бўёқ натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 321 минг долларга кўпайиб, 31 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бўёқнинг 36 фоизи Туркманистонга, 30 фоизи Қозоғистонга ва 21 фоизи Қирғизистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда бўёқнинг экспорти Тожикистонга 2 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан АҚШ, Россия ва Афғонистонга бўёқ экспорти йўлга қўйилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар