Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган жами 66,7 га ер майдонида 8 та саноат зоналари, шундан 6 та кичик саноат зонаси, 1 та эркин иқтисодий зонаси ва 1 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган.
Мазкур 66,7 га ер майдонида жойлашган саноат зоналарининг 10,7 га инфраструктурага банд бўлган ерлар, 28,2 га лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлган ер майдонлари ва 27,8 га муаммоли ер майдонлари тоифасига киради. Жумладан, бугунги кунга келиб лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлган 28,2 га ер майдонларининг 6,1 га (21,6%) мавжуд инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган, 1,5 га янги инвестиция лойиҳаларни жойлаштириладиган ва 20,7 га (73,4%) бўш ер майдонлари ҳисобланади.
Саноат зоналари жойлашган 9,3 га ёки 13,9% ер майдонлари инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилган.
Кичик саноат зоналари бўйича:
Туманда жойлашган жами 48 га ер майдони ва 1103,6 минг кв.метр бино-иншоотларида 6 та кичик саноат зоналари ("Челак МТП", “Ҳалқобод муқобил МТП худуди”, “Хўжа Исмоил МФЙ”, “Бирлашув МФЙ”, “Топалос массиви” ва “Гўзал МФЙ” КСЗлар) фаолият кўрсатиб, КСЗлар қурилиш материаллари, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, чарм-пойабзал саноати ва мебель саноати йўналишига ихтисослаштирилган.
КСЗ жойлашган жами 48 га ер майдонининг 8,1 га инфраструктура билан банд бўлган ерлар ва 14,4 га лойиҳаларни жойлаштириш имконияти мавжуд ер майдонлари ва 25,5 га муаммоли ер майдонлари (“Топалос массиви” КСЗ - 3 га, “Бирлашув МФЙ” КСЗ - 4,5 га ва “Гўзал МФЙ” КСЗ - 18 га) тоифасига киради.
Ўз навбатида, “Ҳалқобод муқобил МТП ҳудуди” КСЗда 10 га ва “Хўжа Исмоил МФЙ” КСЗ 1,3 га ер майдонлари тадбиркорлик субъектларига ажратилмасдан бўш турибди.
Бугунги кунга қадар, кичик саноат зоналари жойлашган 48 га ер майдонларидан 1,3 га (2,7%) бўлган майдонлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқарилган.
Жумладан, "Челак МТП" КСЗ балансида бўлган 2,4 га, “Ҳалқобод муқобил МТП худуди” КСЗда 18,6 га, “Хўжа Исмоил МФЙ” КСЗда 0,2 га, “Бирлашув МФЙ” КСЗда 4,5 га, “Топалос массиви” КСЗда 3 га ва “Гўзал МФЙ” КСЗ ихтиёридаги 18 га ер майдонлари аукционга чиқарилмаслиги туманнинг инвестицион жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Эркин иқтисодий зонаси бўйича:
Туманнинг Чоштепа массивида жойлашган 16,4 га ер майдонида “Пайариқ туманидаги Ургут ЭИЗ филиали” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган. Мазкур саноат зонасининг 5,6 га ер майдони инфратузилмага банд бўлган ерлар ва 10,9 га лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлган ер майдонлари тоифасига киради.
Бугунги кунга келиб 8 га (48,8%) ер майдонлари инвестиция жалб этиш учун аукцион савдосига чиқарилган бўлиб, шундан 4 га ер майдонлари янги инвестиция лойиҳалари жойлаштирилиши учун аукционда сотилган (36,7%) ҳамда 4 га ер майдонига инвесторларни жалб этилиши устида иш олиб борилмоқда. Ҳозирда зонанинг 6,9 га (63,3%) бўш ер майдонларига инвесторлар томонидан қизиқишлар билдирилмасдан инвестиция лойиҳалари жойлаштирилмасдан қолмоқда. Саноат зонасининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортилмаганлиги зонанинг тадбиркорлар учун инвестицион жозибадорлигини туширмоқда.
2023-2024 йиллар давомида ЭИЗ ҳудудида қиймати 13,1 млрд. сўм бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шундан 2 км ичимлик суви тармоғи (1,3 млрд. сўм), 1 км канализация тармоғи (0,6 млрд. сўм), 2 км автомобил йўллари (2,0 млрд. сўм), 0,8 км электр энергия тармоғи ва 1 та ТП (0,5 млрд. сўм) ҳамда 20 км газ таъминоти тармоғи ва 2 та ГРП (8,8 млрд. сўм) қурилиши режалаштирилган.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси бўйича:
Туманда жойлашган 2,3 га ер майдонида “Халқобод” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган. Мазкур ЁСТЗ муаммоли ер майдонига эга зона ҳисобланади. Бунинг натижасида, бугунги кунга қадар ЁСТЗнинг бўш ер майдонларининг тоифаси тегишли тартибда ўзгартирилиб, аукцион савдосига чиқарилмаганлиги сабабли қиймати 15,0 млрд. сўмлик 22 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмасдан қолмоқда. Масалан, ташаббускор тадбиркор Эргашев Хосилбек томонидан қиймати 1,0 млрд. сўм бўлган қулф ва тугмалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмаган.
Изоҳ қолдириш