Пенсия ёши узайтириладими? Ушбу мавзу юзасидан Молия вазири изоҳ берди

Пенсия ёши узайтириладими? Ушбу мавзу юзасидан Молия вазири изоҳ берди

Ўзбекистонда айни пайтда пенсия ёшини узайтириш кўзда тутилмаган. Бу ҳақда Молия Вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Twitter'даги саҳифасида муносабат билдирди.

"Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Мен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим. Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган. Ушбу мавзуда Молия Вазирлиги томонидан батафсил маълумот берилади", дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, “пенсия ёши узайтирилиши мумкин”, деган маълумотлар пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш жараёнидаги муҳокамалардан кейин бошланган эди. Ушбу концепция Молия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2020 йил 1 апрелга қадар якунланиши белгиланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар