1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 533 мингдан зиёд корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 501 мингтаси фаолият кўрсатмоқда.
2021 йил январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 37,4 мингтани ташкил этди, дея хабар берди Республика Давлат статистика қўмитаси.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 8 242 тага ошди ва ўсиш суръати 128,3 фоизни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида ўтган йилга нисбатан янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларда, Қашқадарё (2 826 та), Тошкент шаҳри ( 1 620 та), Фарғона (1 217 та) ва Бухоро (778 та) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилди.
2021 йил 1 май ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг мос даврига (419 577 та) нисбатан 82 166 тага ошиб, ўсиш суръати 119,6 фоизни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сонининг ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсиши қайд этилди, хусусан, Тошкент шаҳри (13 958 та), Самарқанд (7 995 та) ва Тошкент (7 564 та) вилоятларида.
Иқтисодий фаолият турлари кесими бўйича ўтган йилга нисбатан энг юқори кўрсаткич савдо соҳасида – 31 745 та, саноат – 15 029 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 12 641 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида эса бошқа соҳаларга нисбатан камроқ 1 368 тани ташкил этди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектларининг тахминан 50 фоизи янги ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сонининг ўтган йилга нисбатан Қашқадарё (2 797 тага), Тошкент ш. (1 537 тага), Фарғона (1 175 тага) ва Бухоро (791 тага) вилоятларида сезиларли ўсиши кузатилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўтган йилга нисбатан солиштирилганда энг юқори ўсиш саноат (2 279 тага) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (1 759 тага)га тўғри келиб, ахборот ва алоқа соҳасида эса бошқа соҳаларга нисбатан камроқ (392 тага) ўсиш кузатилди.
2021 йил 1 май ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг салмоқли қисми – 439 927 таси ёки 87,7 фоизи тадбиркорлик субектлари ҳиссасига тўғри келиб, ўсиш суръатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 122,6 фоизни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг юқори ўсиш қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (140,0 фоиз), савдо (128,5 фоиз) ҳамда ахборот ва алоқа (121,3 фоиз) соҳаларида кузатилган бўлса, ҳудудлар кесимида эса Қашқадарё (134,6 фоиз), Сурхондарё (131,4 фоиз), Самарқанд (128,3 фоиз), Бухоро (125,3 фоиз) ва Жиззах (124,9 фоиз) вилоятларига тўғри келди.
Изоҳ қолдириш