2021 йилнинг октябрь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари индекси (ИНИ) 1,3 % ни ташкил этди.
Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 7,3 % га, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,7 % га етди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,6 % ни ташкил этди.
2021 йилнинг октябрь ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,9 % га ошди. Ушбу даврда, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 1,1 % га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5 % га ошди.
Йиллик нисбатда, 2021 йилнинг октябрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 14,0 % га ошиб, учта асосий гуруҳлар орасида нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. 2020 йилнинг октябрь ойидан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 8,0 % га, хизматлар – 8,4 % га ошган.
Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки ўн ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ошиши бўйича етакчиликни ушлаб туришда давом этмоқда (8,7 %). Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ушбу даврда 6,1 % га, хизматлар – 6,6 % га қимматлашган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошишининг жорий йилнинг январь-октябридаги умумий ИНИ ўсишидаги таъсири улуши умумий ИНИ умуми ёшишининг 50,4 %ига етди (жорий йилнинг январь-сентябрида 47,5 %). Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳиссасига нархлар ўзгаришини кузатиш учун қамраб олинган барча товарлар ва хизматлар умумий таъсирининг 28,8 %и ва хизматлар ҳиссасига 20,8 % и тўғри келди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари
Жорий йилнинг октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 1,9 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг октябрида ушбу кўрсаткич 0,4 фоиз бандга ва 2019 йилнинг октябрь ойида эса 0,9 фоиз бандга паст бўлган.
2021 йилнинг октябр ойида ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси 14,0 % ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлардан мос равишда 3,0 ва 4,0 фоиз бандларга паст бўлди. Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки ўн ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 8,7 % га қимматлашиб, 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 1,3 фоиз бандга ва 2019 йилнинг январь-октябридаги мос кўрсаткичдан 2,7 фоиз бандга паст бўлди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари
Жорий йилнинг октябрь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 1,1 % ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ушбу гуруҳ бўйича жорий йил бошидан қайд этилган қисқа муддатли ИНИ энг юқориси бўлиб, 2020-2019 йилларнинг октябрь ойидаги кўрсаткичдан мос равишда 0,3 ва 0,4 фоиз бандларга баланд бўлди.
Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси жорий йилнинг октябридаги 8,0 % га етиб, ўтган йилнинг октябридаги кўрсаткичдан 0,3 фоиз бандга, 2019 йил октябридаги кўрсаткичдан 4,2 фоиз бандга паст бўлди. 2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқатлар 6, 1 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-октябридаги кўрсаткичдан 0,8 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 3,4 фоиз бандга паст бўлди.
Хизматлар
2021 йилнинг октябрь ойида хизматлар ой давомида 0,5 % га қимматлашди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг октябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга паст ва 2019 йил октябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,1 фоиз бандга баланд бўлди.
Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш суръати 2021 йилнинг октябрь ойида 8,4 % ни ташкил этиб, бу 2020 йилнинг октябридаги кўрсаткичдан 2,3 фоиз бандга баланд ва 2019 йилнинг октябридаги кўрсаткичдан 11,1 фоиз бандга паст бўлди. 2021 йил бошидан хизматлар 6,6 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-октябридаги кўрсаткичдан 1,4 фоиз бандга баланд ва 2019 йилги мос кўрсаткичдан 7,6 фоиз бандга паст бўлди.
Маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари орасида 2021 йилнинг 10 ойлигида нархлар ошиши бўйича етакчиликда ёғ-мой маҳсулотлари (1,2 баробар), гўшт маҳсулотлари (11,6 %) ҳамда сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (10,2 %) ўрин олган.
Йиллик нисбатда ёғ-мой маҳсулотлари, сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (1,3 баробарга), мевалар ва ёнғоқлар (15,4 %) сезиларли даражада қимматлашган.
Изоҳ қолдириш