Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, 2022 йилнинг март ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 1,5%ни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 0,8% га ва 2020 йилнинг мос даврида 1,3%га қимматлашган.
2022 йилнинг январь мартида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 2,9%ни, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 1,0%ни ташкил этди.
Йиллик нисбатда (2021 йилнинг март ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 10,5%га етди.
2022 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик бир ой олдинги каби озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,5%га ошди. Ушбу даврда, ноозиқовқат маҳсулотлар нархлари - 1,1%га ва аҳолига пуллик хизматлар - 0,4%га ошди.
Ўтган ойдаги каби озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи ҳисобланади. Шундай қилиб, 2022 йилнинг мартида 2021 йилнинг мартига нисбатан уларнинг нархи ўртача 14,5%га қимматлашган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва пуллик хизматлар ушбу даврда мос равишда 8,2% ва 6,5%га қимматлашди.
2022 йилнинг март ойида йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи ўринларни сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (34,6 %) ва ёғ-мой маҳсулотлари (24,2 %) эггаллашда давом этмоқда. Етакчи учликка шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (17,8 %) якун ясади.
Шунингдек, жорий йилнинг мартида йиллик ўсиш суръати бўйича ўн фоизлик чегарани мевалар ва сабзавотлар (14,5 %), балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари (12,8 %) ва сут, бошқа сут маҳсулотлари ва тухум (10,3%) ошиб ўтди.
Жорий йилнинг март ойида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан (мева-сабзавот маҳсулотларидан ташқари) шакар (12,8 %) ойлик нисбатда нархлар ошиши бўйича бошқаларга нисбатан сезиларли устунлик билан етакчилик қилди. Шу билан бирга, мамлакатнинг барча ҳудудларида ташкил қилинган байрам ярмаркалари гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва бошқа шу каби маҳсулотларнинг барқарор таклифини таъминлаш имконини берди. Ўз навбатида, бу республика бўйича уларнинг нархларига ўртача даражани ушлаб турувчи таъсир кўрсатди.
Шакар шунингдек, 2022 йилнинг январь-мартида ва йиллик нисбатда ҳам нархлар ошиши бўйича етакчи ўринга чиқиб, жорий йилнинг уч ойи давомида 14,5 % га, 2021- йилнинг мартига нисбатан эса 36,6 % га қимматлашди.
2022 йилнинг март ойида турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар ва материаллар мос равишда 1,4 % ва 0,4 % га қимматлашди. Турар жойларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа хизматлар ой давомида 0,8 % га қимматлашди.
2022 йилнинг январь-марти учун маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича хизматлар (3,5 %), йиллик нисбатда эса турар жойларга кундалик хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва қўриқлашь хизматлари (9,9 %) нархлар ошиши бўйича етакчилик қилмоқда.
Изоҳ қолдириш