Президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти қайси ойга мўлжалланганини маълум қилди

Президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти қайси ойга мўлжалланганини маълум қилди

Президентнинг бу ҳафта учун режалаштирган тадбирлари ҳақида давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ахборот берди.

- Бугун, 26 июль куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади.
- 27 июль куни Шавкат Мирзиёев кон-металлургия саноати ривожи билан танишади.
- Ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилади.
- Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти август ойининг бошига мўлжалланган ва таклифлар 31 июлгача қабул қилинади.

Шерзод Асадов тадбиркорларни таклифлар беришга, журналистларни ушбу жараённи ёритишда фаол иштирок этишга чақирди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар