Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси жонли эфирда шарҳланмоқда.
Келгуси йилда хусусийлаштиришни кенгайтириш зарурати ва режалари ҳақида тўхталар экан, Президент бугунги кунда давлат компаниялари фаолиятидаги нобарқарорлик туфайли давлат учун оғир юк эканини эслатди.
Жорий йилдан бошлаб барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилаётгани эълон қилинди.
Объектив нуқтаи назардан: компанияларда давлат улушини хусусийлаштирилиши қўшимча маблағ ва ресурсларни жалб қилишга ёрдам беради, корхона фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни албатта яхшилайди.
Ўзбекистонда ҳали ҳам давлат томонидан 100% назорат қилинадиган компаниялар бор. Бундай компанияларда давлатнинг улушини камайтиришни давом эттириш керак, бюджетга маблағларни жалб қилиш ҳисобига эмас, балки хусусий бошқарувни жалб қилиш, ушбу компанияларнинг иши устидан назоратни кучайтириш, рақобат муҳитини кучайтириш ва маблағларни жалб қилиш ушбу компанияларнинг инвестиция мақсадлари учун ресурсларни жамлаш нуқтаи назаридан амалга оширилади.
Хусусийлаштиришни фақат бюджетни тўлдириш деб қарамаслик керак деб таъкидламоқчиман.
Изоҳ қолдириш