Путин бугун коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берди

Путин бугун коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берди

Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди.

“Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб дунёда биринчи янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди”, деган Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилишда.

У коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб борганларга миннатдорчилик билдирган ва бу бутун дунё учун муҳим қадам эканини қайд этган.

Вакцина синовида Путиннинг қизларидан бири ҳам иштирок этган ва бир кунда унинг тана ҳарорати 38 дан 37 га тушган.

Дастлаб вакцина август ойидан бошлаб тиббиёт ходимларигa қўлланади, 1-январдан бошлаб оммавий вакцинация ишлари бошланади.

Шунингдек, Путин ҳукуматга бепул вакцинация ўтказиш ва аҳолининг 60 фоизини куз-қиш мавсуми олдидан гриппга қарши эмлашга кўрсатма берган.

Гриппга қарши эмлашда хавф гуруҳига кирувчи 75 фоиз одам қамраб олиниши кераклиги қайд этилган.

Бундан ташқари, Путин вакцинация қилиш жараёнида ихтиёрийлик принципини унутмасликка чақирди. Президент вакцина олиш одамларнинг ўз хоҳиши эканини, аммо кейин улар ўзи ва оила аъзолари саломатлиги учун жавобгар бўлишини айтиб ўтган.

Дастлаб вакцина август ойидан бошлаб тиббиёт ходимларигa қўлланади, 1 январдан бошлаб оммавий вакцинация ишлари бошланади.

Маълумот учун, Россияда рўйхатдан ўтказилган вакцина Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган. Унинг синовида қатнашган барча кўнгиллиларда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар