Қашқадарё вилоятида жами 814 та МФЙ мавжуд бўлиб, аҳоли сони 4 003 842 нафарни ташкил этади, шундан 891 033 нафари ёшлар (14-30 ёш) ҳиссасига тўғри келади.
Вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2022 йилда қабул қилинган “Ёшлар дастури” асосида 36 минг нафардан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланди. 12 892 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди. 9 663 нафар ёшларга 5 542 га ер майдони ажратилди. 2 809 нафар ёшларга бандликни таъминлаш мақсадида 6 429 млн сўм субсидиялар ажратилди. 216 нафар ёшлар ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали иш билан таъминланди. 11 068 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти учун 270 млрд 313 млн сўм кредит ажратилди.
Шунингдек, 7 864 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилди. 2 212 нафар ёшлар "1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.
2022 йил давомида вилоятда “Ёшлар дафтари”га киритилган 22 минг 488 нафар ёшларнинг 21 минг 447 нафарига (90,8% рейтинг) амалий ёрдам кўрсатилиб, ижтимоий муаммолари ҳал этилган.
“ЁШЛАР ДАФТАРИ” жамғармасига 42,6 млрд. сўм маблағ шакллантирилди, 37,8 млрд. сўм “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ижтимоий муаммолари ҳал этиш учун сарфланди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 5 488 нафар ёшларнинг Тўлов-контракти, 1 236 нафар ёшларнинг Сафарбарлик чақируви резерви, 1 044 нафар ёшларнинг Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўловлари берилди. Шунингдек, 4 035 нафар ёшларга меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилганлар. 1 420 нафар ёшларнинг даволаниш харажатлари қоплаб берилди. 663 нафар ёшлар НТМда касб-ҳунар ва тадбиркорликка, 590 нафар ёшлар “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касблар ва чет тилига ўқитилди;
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида 2022 йилнинг апрель-май, июнь ойларида “Беш босқичли беш ташаббус” олимпиадасининг 1-мавсуми ўтказилди. Мазкур олимпиадада вилоят миқёсида 135 мингдан зиёд ёшларни қамраб олди. Жумладан, олимпиада доирасида ёшларнинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бўзатов иқтидорларни кашф этади” шиори остида “Ёшлар овози” Бўзатов фестивали танлови ўтказилиб, қашқадарёлик 12 нафар ёшнинг, 4 нафари фахрли 2-ўринни қўлга киритди ва 120 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Волейбол спорт мусобақасининг Республика босқичида 16-21 ёш тоифаси бўйича Қашқадарё вилояти Китоб тумани Денов МФЙ жамоаси 1-ўринни эгаллаб 100 млн пул мукофоти билан тақдирланди.
Енгил атлетика спорт мусобақасининг Республика босқичида 16-21 ёш тоифаси бўйича ўғил болалар ўртасида Шаҳрисабз туманининг Чоршанбе МФЙ жамоаси 1-ўрин ғолиби бўлишди.
Шашка спорт мусобақасининг Республика босқичида Миришкор туманининг Оқмачит МФЙ ёши фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Стол теннис спорт мусобоқасининг 16-21 ёш тоифаси бўйича Республика босқичида Ғузор туманининг Халқобод МФЙ ёши фахрли 1 ўринни эгаллади.
Киберспорт туринг ПЕС-йўналиши бўйича Яккабоғ туманиниг ёшлари фахрли 3-ўринни кўлга киритиб вилоят шаънини ҳимоя қилишди.
“Беш босқичли беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсуми маҳалла-сектор-туман ҳамда вилоят босқичи ўтказилди.
Жами 317 минг 590 нафар ўғил-қиз иштирок этган мусобақалар давомида спортнинг 8 та йўналиши бўйича 315 нафар ёшлар Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Маънавий ва маърифий йўналиш бўйича жами 168 нафар ёшлар, IТ соҳаси бўйича 36 нафар, тенгдошларини китобхонликка кенга жалб қилиш бўйича 30 нафар ва бошқа йўналишлар билан бирга жами 549 нафар ёшлар Республика боқичига йўлланмани кўлга киритди.
Мусобақаларнинг II-мавсуми, республика (финал) босқичида вилоят ёшлари 10 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, умумий ҳисобда 23 та медаллар билан республикада фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Қашқадарё вилоятида 2022 йилда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 14 млрд. 823 млн. сўмлик 15 806 та инвентар, жиҳозлар ва жамланмалар ажратилди. Шу билан бирга 18 995 та тўгараклар ташкил этилиб, 249 490 нафар ёшлар жалб этилди.
Ёшларнинг таълим олишларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида чет тиллари бўйича юқори балл олган ёшларнинг халқаро сертификат харажатларини қоплаб бериш тизими жорий этилди.
Бунинг ҳисобига, 2022 йилнинг ўзида чет тилларидан 7 ва ундан юқори балл олган 259 нафар ёшларнинг халқаро сертификат харажатлари қоплаб берилди (417,3 млн сўм).
"Ёшлар дафтари"га киритилган 5 488 нафар ёшларнинг Тўлов-контракти тўлаб берилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида 814 та маҳаллада маҳалла етакчилари томонидан 4 минг 985 та лойиҳаларда 101 минг 500 нафар ёшлар қамраб олинди.
Шунингдек, ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан 814 та маҳаллаларда “Қалқон” гуруҳлари шакллантирилиб, ушбу гуруҳларда маҳалаларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ёшлар етакчиларининг профилактика инспекторларига кўмаклашиши белгиланди.
Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда жами 4 900 нафар кўнгилли ёшлардан иборат “Қалқон” гуруҳлари томонидан маҳалла етакчиси ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда кунлик фаолият юритилиб, 3 681 та профилактик тадбирлар ташкил этилди. Шулардан 1 545 таси спорт тадбирлари, 983 таси маданий тадбирлар, 1 153 таси маърифий тадбирлар ташкил этади. Шунингдек, олий таълим муассасасида, Техникум, Касб-ҳунар мактаби, Ташкилотларда, Маҳаллаларда 10484 маротаба учрашувлар ўтказилди. Бунинг натижасида маҳалла ҳудудидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик холатларининг барвақт олдини олишга ҳисса қўшилди.
Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиб, ушбу лойиҳаларда 1 500 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қамраб олинди.
Жумладан, вилоятдаги 10 дан ортиқ даволанишга муҳтож ёшларга патронаж хизматлари орқали ёрдам кўрсатилиб, жарроҳлик муолажаларига кўмак берилди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган кўплаб ёшларни ўқиш харажатлари қоплаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 341-сонли қарорига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган 15 нафар ёшларнинг ўқиш, ўқиш давридаги транспорт харажатлари ҳамда асбоб-ускуна харажатлари субсидия орқали қоплаб берилди.
Ҳар бир маҳаллада ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар маҳалла етакчилари ёрдамида аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилди.
Бундан ташқари Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган ёшлар иштирокида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Бухоро ҳамда Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Изоҳ қолдириш