Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлар бўйича ўртача нархлари

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлар бўйича ўртача нархлари

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:

Гўшт ва сут маҳсулотларининг энг юқори нархи Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Шундай қилиб, 1 кг мол гўштининг нархи Тошкент шаҳрида 64 350 сўм ва Тошкент вилоятида 55 797 сўмни ташкил этди. Мол гўштининг энг паст нархи Қорақалпоғистон Республикасида – 44 416 сўм ва Сурхандарё вилоятида – 46 599 сўмни ташкил этди. Республиканинг бошқа ҳудудларида нархлар ушбу кўрсаткичлар орасида турлича бўлган.

Маълумот учун: Республика бўйича мол гўштининг ўртача нархи (1кг) 50 474 сўмни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31% ёки 10 998 сўмга ўсиш). Қўй гўштининг ўртача нархи (1кг) 34 % га ошди ва 52 483 сўмни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврида 39 863 сўмга тенг бўлган). Тухум нархи (10 дона) 48 фоизга ўсди ва 8 322 сўмни ташкил этди, ўтган йили худди шу даврда нархлар 5 605 сўмни ташкил этган. 1 кг балиқ нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5% га пасайди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сабзавот нархларида (картошка ва бодринг бундан истисно) пасайиш кузатилди. Яъни тез бузиладиган маҳсулотларга талаб пасайиб, бундай маҳсулотлар нархи пасайган.

Маълумот учун: пиёзнинг ўртача нархи (1кг) 2020 йил 30 июнда 1 569 сўм (га тушган ўтган йилнинг мос даврига нисбатан -45 %), карам (1кг) 1 151 сўм (-37 %), сабзи (1кг) 2 108 сўм (-15 %), помидор (1кг) 3 601 сўмни ташкил этган. Картошканинг ўртача нархи (1 кг) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 % га ошди ва 3 612 сўмни ташкил этди. Бодринг нархи 23%га ошди ва 1 кг 2 527 сўмни ташкил этди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан полиз экинларининг ўртача нархи ўсиши кузатилди.

Маълумот учун: тарвузнинг ўртача нархи 19% га, узум 37 % га, қовун ва қовоқ 17 % га ўсди.

Бошқа маҳсулотлар билан таққослаганда дуккакли махсулотларнинг нархи барча маҳсулотларга қараганда сезиларли даражада ошди. Яъни, мазкур турдаги маҳсулотларга аҳоли талаби сезиларли ошди.

Маълумот учун: 2019 йилда ловия (1кг) 8 614 сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига 15 729 сўмни ташкил этган (ўсиш 83%). Мош 46 % га, нўхат 4 % га ўсди.

Малика Жуманиёзова

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислохатлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар