40 ёшдан ошган аҳоли орасида глюкометрия текширувлари ўтказилди.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган саломатлик акцияси ва сайёр тиббий қабуллар доирасида Юнусобод тумани 51-Оилавий поликлиника ҳудудига қарашли “Хусниобод” маҳалласида бош шифокор Г.И.Кодирова бошчилигида мақсадли тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрик тор мутахасисслар кардиолог, эндокринолог, лор, окулист, жарроҳ, онколог шифокорлари иштирокида ўтказилди.
40 ёшдан ошган аҳоли орасида глюкометрия текширувлари ўтказилди. Тиббий кўрикдан жами 92 нафар фуқаро ўтказилиб, шулардан 6 нафар беморга уйда тиббий кўрик ўтказилди, бепул дори воситалари берилди. 2 нафар беморга шаҳар шифохонасида стационар шароитда даволаниш учун бепул йўлланма берилди. 5 нафар беморга оилавий поликлиника кундузги шифохонасига йўлланма берилди.
Изоҳ қолдириш