29 август Самарқандда Халқаро кўп ўлчовли камбағаллик тармоғининг (MPPN) 9-йиғилиши ўз ишини давом эттирди.
Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш билан амалий таништириш жараёнида “Маҳаллабай” дастури давомида иштирокчилар Самарқанд туманидаги Конигил туристик қишлоғи ва Конигил маҳалласига ташриф буюришди. У ерда қишлоқнинг камбағалликка қарши олиб борган сиёсати ва амалиёти билан танишишди.
Конигил туристик қишлоғи ва маҳалласида камбағалликка қарши чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Иш билан таъминлаш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун дастурлар ишлаб чиқилган. Туризмни ривожлантириш учун меҳмонхона ва инфратузилма объектлари қурилмоқда, бу аҳолининг даромадини оширишга ёрдам беради.
Шунингдек, туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш учун тренинглар ўтказилмоқда. Ижтимоий дастурлар орқали ижтимоий таъминот ва тиббий хизматлар яхшиланмоқда. Жамоатчиликни фаоллаштириш учун турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар маҳаллада камбағалликни камайтириш ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.
Хорижлик меҳмонлар ва халқаро ташкилотлардан келган экспертлар тизимни маҳаллий ҳамжамият даражасида ўрганишга муваффақ бўлди. Иштирокчилар камбағалликни бартараф этиш соҳасидаги амалий ишлар билан танишдилар.
Маълумот учун: “Конигил” қишлоғи республикада биринчилардан бўлиб “Туризм қишлоғи” сифатида ўз фаолиятини бошлади ва “Туризм қишлоғи” сертификатни қўлга киритди. Қишлоқда пиёдалар йўлаги, туристик ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, халқаро форум Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси (OPHI) кўмагида ташкил этилди.
Конигил туристик қишлоғига уюштирилган ташриф давомида хорижлик экспертлар “Мерос” қоғоз фабрикаси фаолияти билан танишдилар. Ишлаб чиқариш жараёни, технологик усуллар ва экологик стандартларга алоҳида эътибор берилди. Экспертлар фабрикада хом ашёдан юқори сифатли қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини кўриб, маҳаллий иқтисодиётга бўлган таъсирини ҳам баҳоладилар.
“Мерос” фабрикаси маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратишда муҳим роль ўйнайди, бу эса камбағалликка қарши курашишга ёрдам беради. Ташриф иштирокчилари фабрика фаолиятининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини таъкидладилар, бу маҳаллий жамоа учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади. Ушбу ташриф хорижлик экспертларга маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун муҳим маълумотларни олиш имконини берди.
Хоррижлик экспертлар Самарқанд туманидаги ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводини ҳам бориб кўришди. Бу ташриф, агросаноатнинг иқтисодий ривожланишдаги ролини кўрсатиш ва камбағалликни бартараф этишдаги имкониятларни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Заводдаги замонавий технологиялар ва экологик тоза маҳсулотлар хорижлик меҳмонларда қизиқиш уйғотди. Ушбу ташриф, ҳамкорликни ривожлантириш, фермерлар билан алоқа ўрнатиш ва камбағалликка қарши курашишда янги стратегиялар ишлаб чиқиш учун яхши платформа яратишга хизмат қилди.
Иштирокчилар Самарқанддаги Регистон майдони, Бибихоним мақбараси, Шохизинда мажмуаси ва Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Ташриф, меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой маданий меросини таништириш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамиятини кўрсатиш мақсадида амалга оширилди.
Хулоса қилиб айтганда, Халқаро кўп ўлчовли камбағаллик тармоғининг 9-йиғилиши доирасида хорижлик экспертларн Самарқандга ташрифи доирасида замонавий технологиялар ва ижтимоий дастурларнинг самарадорлигини баҳолаб, ҳамкорликни ривожлантириш ва янги стратегиялар ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунлари бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тавсиялар глобал камбағалликни камайтиришда муҳим қадам бўлиб, уларнинг амалга оширилиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ёрдам беради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш