2022 йилнинг январь-март ойларида жами 5,7 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 110,7%ни (4-ўрин), республикадаги улуши 5%ни (6-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Каттақўрғон (143,2%), Жомбой (134,1%) ва Пастдарғом (116,8%) туманларида қайд этилди.
Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 78,7% Самарқанд шаҳри (43,1%), Жомбой (12,5%), Ургут (8,5%), Самарқанд (7,5%) ва Тойлоқ (7,1%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 млн.сўмни (11-ўрин), ўсиш суръатлари 108,3%ни (5-ўрин) ташкил этди.
Самарқанд шаҳри (4,3 млн.сўм), Жомбой (3,9 млн.сўм) ва Тойлоқ (1,9 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Қўшработ (0,11 млн.сўм), Оқдарё (0,36 млн.сўм) ва Булунғур (0,42 млн.сўм) туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 95,7% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши - 1,1%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 2,5%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,7%ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (28,2%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (37,5%), бошқа нометалл менирал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (3,8%), металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш (9,3%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Жами саноат йўналишида 8 808 та корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, 8 239 таси фаолият кўрсатмоқда. Шундан хорижий капитал иштирокидаги 59 та йирик корхоналар мавжуд.
2022 йилнинг 1-чорагида 517та янги саноат корхонаси ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш