Самарқандда чиқиндиларни қайта ишлаб чиқарилади

Самарқандда чиқиндиларни қайта ишлаб чиқарилади

Жанубий Кореянинг Samdong ENT компанияси Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилди.

Кластер Жомбой туманидаги Samdong Re Jomboy корхонаси негизида ташкил этилиб, у 35 млн долларга баҳоланмоқда. Мазкур лойиҳа 2020−2022 йилларда Ўзбекистон инвестицион дастурига киритилган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад — қаттиқ маиший чиқиндиларни самарали йиғиш ва қайта ишлашдан иборат. Бунинг учун Жанубий Корея компанияси махсус чиқинди йиғиш машиналарини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Компания вакиллари лойиҳани амалга оширишга киришиш учун халқаро қатновлар очилиши билан Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар