“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида Самарқанд давлат университети жамоаси ҳам фаоллик кўрсатмоқда

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида Самарқанд давлат университети жамоаси ҳам фаоллик кўрсатмоқда

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида Самарқанд давлат университети жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Университет томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар эвазига ишлаб топилган маблағлар ҳисобидан Самарқанд шаҳридаги йигирмадан зиёд маҳаллаларда истиқомат қилувчи ўнлаб кам таъминланган, бетоб бўлиб ётиб қолган, қаровчисини йўқотган оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Меҳр-мурувват тадбири шаҳардаги Мақсуд Шайхзода номидаги, Зиёкорлар, Орзу, Нурли йўл, Барака, Олтин Аср, Темирйўлчи, Тутзор, Фаробий номидаги, Раҳматобод, Али Қушчи номидаги, Адолат, Беруний номидаги, Мевазор сингари МФЙ лари ҳудудларида яшовчи иқтисодий ночор, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Бундай оилаларнинг ҳар бирига пул маблағи ҳамда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган қутилар тарқатилди.

Бу ишлар бугунги кун талабига қатъий риоя қилинган ҳолда, санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Самарқанд давлат университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг бир гуруҳ фаоллари ва етакчилари эса вилоятнинг Оқдарё туманидаги ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчиси ногирон бўлган, боқувчиси йўқ 15 нафар оила аҳволидан хабар олиб, рўзғорлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар