Carrefour супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келди

Carrefour супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келди

Ўзбекистон бозорида биринчи халқаро бренд – Carrefour супермаркети 24 декабрь куни очилди. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистондаги супермаркетларнинг бозор кучини ошириш етказиб берувчиларга нархлар ва шартларни белгилаб берадиган йирик ва нуфузли харидорлар синфини яратади.

“Carrefour чакана савдода Ўзбекистон бозорига чиққан биринчи халқаро бренддир. Унинг Ўзбекистондаги муваффақияти ёки омадсизликка учраши бошқа инвесторлар учун, айниқса, халқаро ритейлерлар учун муҳим чақириқ бўлади” дейди Aндрей Ярмак, БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг инвестициялар департаменти иқтисодчиси.

Carrefour дунёда ритейлерлик бизнеси билан шуғулланувчи кучли ўнлик қаторига киради ва асосан ривожланиб бораётган мамлакатлар бозорида фаолият кўрсатади.

Aндрей Ярмак бу борада Ўзбекистон мутлақо мос келади деб ҳисоблайди, чунки сўнгги пайтларда бу ерда замонавий савдо форматлари жуда фаол очилмоқда, дея фикрига изоҳ бериб кетади.

“Супермаркетлар тармоғига қайси етказиб берувчи қизиқроқ? Бу биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини максимал даражада ва айниқса, йил давомида етказиб бера оладиган таъминотчидир. Aммо Ўзбекистондаги аксарият фермерлар фақатгина бир ёки бир нечта маҳсулот турини етиштириш билан чекланиб қолишади.Бунинг устига барчада ҳам маҳсулот сақловчи омборлар ва замонавий қайта ишлаш технологиялари мавжуд эмас. Шунинг учун, ҳозирги вақтда ўзбек фермерлари ўз маҳсулотларининг бозор қийматини сақлаб қолиш мақсадида кооперацияларга бирлашишлари ва қайта ишлаб чиқиш, маҳсулотни сифатли сақлашнинг янги методлари борасида келишувга эришишлари лозим” дейди Aндрей Ярмак.

Carrefour 2020 йил якунига қадар Ўзбекистонда учта супермаркетни очишни режалаштирган эди, аммо эпидемиологик ҳолат сабабли режаларда ўзгаришлар рўй берган.

Маҳаллий чакана савдо тармоқларининг фаол очилиши, Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг korzinka.uz билан тузган йирик шартномасини ва янги келганларни хусусан, Green Apple тармоғининг қўллаб-қувватланилаётганини ҳисобга олган ҳолса, мутахассислар Carrefour ўз режаларини амалга оширишда шошилиши керак дея таъкидлашмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар