2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 4 208,7 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,7%га ошди. Жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 269 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 6,4%ни (ўсиш суръати 85,5%), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 3 939,7 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 93,6%ни (ўсиш суръати 109,6%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 398,3 млрд сўмни (ўсиш суръати 111,8%) ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасининг юқори ўсиш суръатлари Ховос (108,8%), Сайхунобод (108,6%), Гулистон (108,2%) туманларида ва Гулистон шаҳрида (108,3%) қайд этилди.
Вилоят чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Гулистон шаҳри 35,3% билан 1 485 млрд сўмни ташкил этди.
Энг қуйи улушни Ширин шаҳри 1,3% билан 55,3 млрд сўмни ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Ширин шаҳри (100%), Оқолтин (98,9%) ва Ховос (99,4%) туманларининг улуши юқори.
Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 6,4% ни ташкил этиб, энг юқори улушлар Гулистон шаҳри (11,8%), Янгиер шаҳри (5,5%), Сирдарё (2,4%) ҳамда Сардоба (2,1%) туманларига тўғри келди.
Ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 4 572,7 минг сўмни (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 105,6%) ташкил этди.
Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Гулистон шаҳрида 14 790,9 минг сўм, Янгиер шаҳрида 7 655 минг сўм ва Сирдарё туманида 4 841,2 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Ховос туманида 1 408,9 минг сўм ва Боёвут туманида 1 650,3 минг сўмни ташкил этди.
Уюшмаган савдо товар айланмаси 398,3 млрд сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 111,8%) ташкил этди. Жумладан, уй хўжаликларида етиштирган маҳсулотларини сотиш ҳажми 130,7 млрд сўмни (90,5%), чорва моллари ва паррандалар сотувчи жисмоний шахсларининг савдо айланмаси ҳажми 267,6 млрд сўмни ташкил этди (126,1%).
Овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 2 415,4 млрд сўмга етди (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,6% га ошди). Бунда савдо айланмасининг 93,8% улуши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суъектлари ҳиссасига тўғри келди.
Автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи ва чакана савдо айланмаси 426,8 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 67,5% га ошди.
Улгуржи савдо товар айланмаси 4 098,3 млрд сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,3%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 140,9 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 3,4%ни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ошган), кичик бизнес ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 3 957,4 млрд сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 96,6%ни (ўсиш суръати – 122,9%) ташкил этди.
Саибов Фаррух Фарходович
Изоҳ қолдириш