2022 йил 11 ойи давомида эришилган натижалар ва йил якунига қадар белгиланган вазифалар
Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги амалий ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.
2022 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, соҳани ривожлантиришнинг 7 та муҳим йўналишини кўрсатиб ўтди.
Биринчи йўналиш – бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш,
иккинчиси – тез тиббий ёрдамни ривожлантириш,
учинчиси – тиббиёт муассасаларининг шароитини яхшилаш,
тўртинчиси – соҳа ходимларини моддий рағбатлантириш,
бешинчиси – шифохоналарни малакали кадрлар билан таъминлаш,
олтинчиси – жамиятда соғлом турмуш маданиятини ошириш,
еттинчиси – касалликларнинг олдини олишга қаратилган.
Белгиланган йўналишлар доирасида жорий йилда 105 та янги оилавий шифокорлик пунктлари, 1 минг та ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилди, 3,5 млн. нафар аҳолига малакали тиббиёт хизматлари кўрсатилди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида 1,1 минг ўринли гемодиализ марказлари ишга туширилди.
Ижобий ўзгаришлар натижасида деярли барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, Ўзбекистоннинг ўзида, маҳаллий шифокорларимиз томонидан сифатли амалга ошириляпти. Биргина Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан рак туғма нуқсонларида бажариладиган юқори технологияли операциялар ва аорта-коронар шунтлаш амалиётларининг йўлга қўйилиши юртимизда минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва умрини узайтириш имконини бермоқда. 2022 йил давомида 270 та буйрак кўчириб ўтказилди, 674 та операция ўтказилиб, юрак туғма нуқсонларида бартараф этилди, 477 та аорта-коронар шунтлаш амалиётлари ўтказилди.
Буйрак трансплатациси йиллар кесимида 2017 йил 12 та, 2018 йил — 96 та, 2019 йил — 86 та, 2020 йил — 104 та, 2021 йил — 227 та.
Тиббиёт ходимлари ойлик маошлари 30%га оширилди.
“Тез ёрдам”да фаолият юритаётган шифокорлар сони 13 минг 798 нафарни ташкил этиб, таъминланганлик даражаси 90,7% етди.
2021 йилда тез тиббий ёрдамда "B" тоифали 435 та реанимобил аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, бугунги келиб бундай замонавий санитар автоуловлар сони 541 тага етди.
2022 йил 11 ой давомида “103” хизматига жами 11 735 450 та чақириқ келиб тушди
Энг кўп чақириқлар келиб тушган ҳудудлар: Фарғона вилояти – 1 366 853 та, Андижон вилояти – 1 269 113 та, Тошкент шаҳар 1 155 053 та, Тошкент вилояти – 1 151 757 та, Наманган вилояти – 1 095 444 та.
Соҳада хусусий секторга кенг имкониятлар яратилиши натижасида 2022 йил 11 ойи давомида 1 413 та (+14,1%) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошлаб, соҳадаги хусусий тадбиркорлар сони 10 022 та (+14%) га етди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида хорижий ва қўшма корхоналар сони ҳам барқарор ўсиб бормоқда. Жорий йил 11 ойида республикамизда 27 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ташкил этилиб (+11,8%), умумий сони 229 тани (111,7%) ташкил этди.
2022 йилнинг 11 ойи давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 108,7% га ўсиб, 5 832,9 млрд.сўмни ташкил этган.
2022 йил якунигача тиббиёт хизматлари ҳажми 6,5 трл.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 109,1% ни ташкил этиши кутилмоқда.
2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабр кунида бўлиб ўтган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида тиббиёт соҳасида 2023 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган муҳим вазифа ва йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Унга асосан:
“Соғлом турмуш – соғлом маҳалла” умуммиллий ҳаракати бошланади ва 3 йиллик дастур қабул қилинади.
Маҳалаларда қўшимча равишда 523 та тиббиёт пунктлари, 140 та оилавий шифокорлик пунктлари ташкил этилади, туғруқ бўлимларидаги ўринлар сони 35%га оширилади.
2023 йил 1 январдан болалар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходими (педиатрия ҳамшираси ва доя) штати ажратилади.
Ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилиб, 2023 йилда Тошкент шаҳрида жорий этилади
Маҳаллаларда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.
Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш мақсадида келгуси 2 йилда ҳар бир оилавий поликлиника ва шифокор пунктига энг керакли ускуна ва жиҳозлар етказиб берилади, экспресс лабораториялар тўлиқ янгиланади, қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалари, 520 та олис ва чекка маҳаллаларда ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 3 йиллик дастур амалга оширилиб, барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, улардаги ўринлар сони 35%га кўпайтирилади.
Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда, давлат-хусусий шериклик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳалари бошланади.
Шунингдек, 2023 йилдан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаларини ташкил этиб, чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувларидан ўтказиш, туберкулёз инфекциясининг молекуляр-генетик диагностикасини, яширин инфекцияси бор беморларни аниқлаш ва профилактик даволаш, туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан бепул таъминлаш амалга оширилади.
2023 йилда “Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, тизимни рақамлаштиришда қуйидагилар кўзда тутилган: ягона Call-марказ яратиш, хизмат доимийлигини таъминлаш мақсадида узлуксиз электр энергияси, юқори тезликдаги интернет ва телефон алоқаси, планшетлар, компьютер, рақамли транкинг радиоалоқа тизимини йўлга қўйиш, рациялар билан таъминлаш, cоҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Call-марказларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратиш,тез тиббий ёрдам автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизимини йўлга қўйиш, ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув AБТ “MedData 103”ни жорий этиш, ягона қўнғироқларни қабул қилиш тизимлари ҳамда шифохоналарда мавжуд бўш койкаларни онлайн тарзда кўриш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш