Ўзбекистонда Renault автомобилларининг нархлари эълон қилинди

Ўзбекистонда Renault автомобилларининг нархлари эълон қилинди

Renault Ўзбекистон автомобил бозорига кириб келмоқда. Бренд Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида ўзини оқлаган бир қанча моделларни тақдим этади. Биринчи машиналар мана шу ноябрь ойида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Дилерлар тармоғининг ривожланиши бозор талабларига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда Renault савдо ва сервис масаласида Тошкентда иккита дилерлик марказида ташкил этади.

Renault веб-сайтида Ўзбекистонда чиқариладиган учта маркаси бўйича нархлар кўрсатилган:

  • Kaptur — 221 115 600 сўмдан;
  • Duster — 225 108 500 сўмдан.
  • Arkana — 230 879 300 сўмдан.

Ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонда Renault Group йиғиш заводи ташкил этилгани маълум бўлди. Кейин лойиҳа қуввати Lada билан биргаликда йилига 100 минг автомобилни ташкил қилиниши маълум қилинди. Лойиҳа 60,9 миллион долларга баҳоланган, шундан 33,3 миллион долларини 2021 йилда сарфлаш режалаштирилган.

Бироқ, нархлар ҳали яна ўзгариши мумкин. Якуний нархлар рўйхати келгуси ҳафта эълон қилинади.

Маҳаллий ҳамкор Roodell бўлиб, у аллақачон Ўзбекистонда Lada ва Kia сотмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар