Ўзбекистонда Lada ва Renault автомашиналарини йиғиш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда Lada ва Renault автомашиналарини йиғиш йўлга қўйилади

“Автоваз” 12 ой ичида Ўзбекистонда Lada ва Renault русумли автомобилларни йиғишни бошлайди.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги компания маълумотларига асосланиб Spot хабар берди.

“Бозорда ривожланишнинг яна бир муҳим томонларидан бири - бу минтақавий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтиришдир. Бизда шундай имконият мавжуд. Ўзбекистонда автомобил компонентларини йиғишни йўлга қўямиз. Дастлаб бу Lada русумли, кейинчалик эса Renault автомобиллари бўлади. Лойиҳа 12 ой ичида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. UzAuto’ нинг иштироки сабаб бизнинг компания бозорда катта ўринни эгаллай олмайди”, дея фикр билдирди “Автоваз” компанияси президенти Николай Мор.

Компаниянинг йиллик қуввати 100 минг дона дея баҳоланмоқда. Инвестициянинг умумий қиймати 60,9 миллион долларга тенг. Лойиҳа Кореянинг Korea Eximbank томонидан молиялаштирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар