2021 йил якунлари буйича Сурхондарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 30 090,5 млрд.сўмни, ўсиш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 107,8% ни ташкил қилди.
Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотдаги улуши 4,1% (2020 йилда 4,1%)ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 10-ўрин (2020 йилда 9-ўрин)ни эгаллаган.
ЯҲМ таркибида саноат улуши қурилишни қўшган холда - 16,1% (2020 йилда15,6%), қишлоқ ҳўжалиги улуши 47,9% (2020 йилда 48,4%) ва хизмат кўрсатиш улуши 36,0% (2020 йилда 36%)ни ташкил қилган. ЯҲМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 77,3% (2020 йилда 77,1%)ни ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми 11 095,3 минг сўмни ташкил қилган ҳолда (ҳудудлар орасида 14-ўрин) 2020 йилга нисбатан 105,5%га ошган.
Саноат
Вилоятда 6 785,9 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 111,4% (ўсиш кўрсаткичлари бўйича Республика ҳудудлари орасида 7-ўрин)га ошган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 1,5%ни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида охирги ўринни эгаллаган. Саноат маҳсулотларининг 51,4%и (2020 йилда 45,3%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган.
Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ кон саноатининг улуши-2,9%, ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши 90,3%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши 5,4%, сув билан таъминлаш канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши – 1,4%ни ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 2 505,2 минг сўмни (ҳудудлар орасида 14-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 109,1%га ошган.
Истеъмол товарлари
Вилоятда 2 492,1 млрд.сўмлик (2020 йилга нисбатан 110,1%) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 1,6%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида охирги ўринни эгаллаган.
Қишлоқ хўжалиги
Вилоятда 24 016,4 млрд.сўмлик қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 104,6%га ошган. Республика қишлоқ хўжалик маҳсулотларида вилоятнинг улуши 7,6 %ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 7-ўринни эгаллаган.
Жон бошига тўғри келувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 8 855,6 минг сўмни(Республика ҳудудлари орасида 8-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 102,4%га ошган.
Хизмат кўрсатиш
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 10 387,2 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 120,1%га ошган. Хизматлар ҳажмининг Республика кўрсаткичидаги улуши 3,7%ни ташкил қилиб ҳудудлар орасида 9-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 3 830,1 минг сўм (ҳудудлар орасида охирги ўрин)ни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 117,6%га ошган.
Чакана савдо
Чакана савдо ҳажми 15 090,1 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 108,5%га ошган. Чакана савдо ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 6%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 8-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келувчи чакана савдо ҳажми 5 564,2 сўм (ҳудудлар орасида 7- ўрин)ни ташкил қилган ҳолда 106,2%га ўсган.
Қурилиш ишлари
Қурилиш ишлари ҳажми 5 863,1 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 112,8%га ошган. Вилоятда қурилиш ишлари ҳажмининг Республика кўрсаткичидаги улуши 5,5%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 7-ўринни эгаллаган.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар
Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 11 326,5 млрд.сўмни ташкил қилган ва 2020 йилга нисбатан 103,2%га ошган бўлиб, Республикадаги улуши 4,6% (ҳудудлар орасида 11-ўрин)ни ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажми 4 176,4 минг сўмни ташкил қилган бўлиб 2020 йилга нисбатан 101%га ошган.
Ташқи савдо айланмаси
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 443,1 млн.долларни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 106,3%га ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг Республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 1,1%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида охирги ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси таркибида экспортнинг улуши – 53,1%, импортнинг улуши – 46,9%ни ташкил қилган.
2021 йилда жами амалга оширилган экспорт ҳажми 235,3 млн.долларни ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 110,2%га, импорт ҳажми – 207,7 млн.долларни ташкил килган ҳолда 102,1%га ошган.
Вилоятда амалга оширилган экспортнинг Республика кўрсаткичидаги улуши 1,4% ва импортнинг Республика кўрсаткичидаги улуши 0,8%ни ташкил қилган.
2021 йил давомида 5 050 та янги кичик субъектлари ташкил этилган ва рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 2020 йилга нисбатан 13,7%га ошган.
Анвар Қобилов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали Сектор мудири
Изоҳ қолдириш