Хизмат кўрсатиш. Кўрсатилган бозор хизматлари хажми 5930,4 млрд сўмни ташкил қилган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 112,7%га ошган. Хизматлар ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 3,7%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 9-ўринни эгаллаган.
2022 йил январь-июнь ойларида жами хизматлар таркибида савдо (36,3%), молия (20,4%) ва транспорт (14,8%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, соғлиқни сақлаш (1,6%), меъморчилик (1,6%), кўчмас мулк (2,4%), ижара ва лизинг (2,5%), шахсий хизматлар (2,8%), компьютер, маиший товарларни таъмирлаш (2,7%), яшаш ва овқатланиш (3,2%), таълим (4,5%), ахборот ва алоқа (4,8%) хизматларининг улуши паст бўлган.
Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда соғлиқни сақлаш хизмати (95%)дан ташқари барча хизмат турлари бўйича ўсиш кўрсаткичи қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръати ахборот ва алоқа (124,3%), молия (122,6%) ва ижара ва лизинг (114,7%) хизматлари соҳаларида кузатилган.
Кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳудудлар кесимида солиштирадиган бўлсак, энг юқори улуш Термиз шаҳри (28,3%) ва Денов тумани (12,4%) ҳиссасига тўғри келади. Қолган туманлар, Қумқўрғон (6,4%), Сариосиё (5,9%), Жарқўрғон (5,7%), Шеробод (5,3%), Шўрчи (5,3%), Термиз (4,6%), Яккабоғ (5%), Касби (4,6%), Музработ (4,5%), Ангор (4,2%), Узун (4,1%), Олтинсой (4%), Қизириқ (3,9%), Бойсун (3,1%) ва Бандихон (2,3%) туманларининг вилоят жами хизматлардаги улуши нисбатан паст бўлган.
Хусусан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятнинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўсиш кўрсаткичларига эришилган. Энг юқори ўсиш суръатлари Термиз шаҳри (117,2%), ва Денов (116,1%) туманларида кузатилган.
Хизматлар соҳаси бўйича вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида ўсиш суръатлари таъминланганига қарамасдан, жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми бўйича Республика ҳудудларида орасида вилоят кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолмоқда. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 2150,9 минг сўм (Республика жон бошига ўртача кўрсаткичидан 2,1 баравар кам) бўлиб, ҳудудлар орасида 13-ўринни эгаллаган.
Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми бўйича биргина Термиз шаҳри (4,1 баравар юқори) ва Термиз (1,6 баравар) тумани вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори кўрсаткичга эришган. Вилоятнинг қолган туманларида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми нисбатан анча пастдир. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмининг ўсиш кўрсаткичи Денов (113,9%), Термиз шаҳри (113%) ва Қумқўрғон (110%) туманларида юқори бўлган.
Изоҳ қолдириш