Сурхондарё вилоятида 2434,6 млрд сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8%га ошган.
Республика қишлоқ хўжалигида вилоятнинг улуши 7,3% бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 8-ўрин (Сирдарё вилоятидан 2,3 баравар, Қорақалпоғистон Республикасидан 2,2 баравар юқори)ни эгаллаган.
Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг таркибига кўра жами деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари-85,6%, фермер хўжаликлари-8,4%, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар-6%ни ташкил қилган. Қишлоқ хўжалигида чорвачиликнинг улуши-82,4%, деҳқончилик-14,8%, ўрмон ва балиқчилик-2,8%ни ташкил қилган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чорвачиликнинг улуши 117,4%га ошган.
Туман (шаҳар)лар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини солиштирадиган бўлсак, Денов (380,1 млрд сўм), Узун (235,6 млрд сўм), Қумқўрғон (217,5 млрд сўм), Жарқўрғон (209,5 млрд сўм), Сариосиё (209,1 млрд сўм), Ангор (200,7 млрд сўм), Термиз (182,8 млрд сўм), Шеробод (177,3 млрд сўм) туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Бойсун (159,8 млрд сўм), Музработ (151,6 млрд сўм), Шўрчи (144,1 млрд сўм), Қизириқ (59,5 млрд сўм), Олтинсой (59,4 млрд сўм), Бандихон (40,6 млрд сўм) туманлари ва Термиз шаҳри (7 млрд сўм) қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.
Шунингдек, биргина Денов туманида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Термиз шаҳрига қараганда 54,3 баравар, Бандихон туманидан эса 9,4 бараварга каттадир. Туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг ўсиш суръатини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда, биргина Шеробод туманида (120,1%) сезиларли ўсиш кузатилган.
Хусусан, вилоятда жами 589 тонна картошка, 24294 тонна сабзавотлар, 35244 тонна сўйиш учун етиштирилган тирик вазндаги қорамоллар ва паррандалар, 140057 тонна сут, 106682 минг дона тухум, 74 тонна қирқиб олинган жун маҳсулотлари етиштирилди.
Жорий йилнинг мос даврида вилоят бўйича жами 199,3 тонна балиқ овланган бўлиб, шундан, 54,7%и Термиз (40,5%) ва Денов (14,2%) туманларига тўғри келади. Қолган қисми вилоятнинг Жарқўрғон (8,8%), Шеробод (8,3%), Ангор (7,3%), Сариосиё (5%), Музработ (4,3%), Узун (3,3%), Шўрчи (3,1%), Қумқўрғон (2,9%), Бойсун (2%) туманларига тўғри келади. Вилоят овланган балиқлар ҳажми бўйича республика ҳудудлари орасида 12-ўринни эгаллаган.
Изоҳ қолдириш