Сурхондарё вилоятининг 2022 йил январь-март ойларидаги саноат кўрсаткичлари

Сурхондарё вилоятининг 2022 йил январь-март ойларидаги саноат кўрсаткичлари

Саноат маҳсулотлари

Вилоятда 1 269,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида охирги ўрин)га ошган.

Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 1,1 фоизни ташкил этган.

Саноат маҳсулотларининг 37,4%и (2021 йилнинг мос даврида 37,2%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 2,1% (26,1 млрд сўм), ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши – 89,8% (1140,4 млрд сўм), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши – 6,2%(78,5 млрд сўм), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши – 1,9%(24,5 млрд сўм)ни ташкил қилган.

Вилоятда саноат маҳсулотларининг 56,6 фоизи вилоятнинг 4 та ҳудуди - Жарқўрғон (17,7%), Шеробод (13,3%), Денов (11,1%) туманлари ҳамда Термиз шаҳри (14,5%)га тўғри келади ҳамда саноат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушни ташкил қилган.

Шўрчи (8,3%), Қумқўрғон (8,0%), Термиз (6,1%) туманлари саноат маҳсулотлари ҳажмида ўртача улушни, Узун (5,5%), Музработ (4,5%), Сариосиё (3,4%), Қизириқ (2,5%), Олтинсой (2,1%), Ангор (1,5%), Бойсун (1,1%), Бандихон (0,3%) туманларида эса ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмида паст улушни ташкил қилган.

Жумладан, энг юқори кўрсаткични ташкил қилган Жарқўрғон туманида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми (224,6 млрд сўм) Бандихон туманига (4,4 млрд сўм) нисбатан 50,8 баравар, Бойсун туманига (13,7 млрд сўм) нисбатан 16,4 баравар зиёд бўлган.

Шу билан бирга ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати Олтинсой (120,7%), Бандихон (117,6%), Термиз (114,4%) туманларида энг юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, Сариосиё (84,4%), Қумқўрғон (91,5%) ҳамда Ангор (94,3%) туманларида энг паст кўрсаткични ташкил қилган.

Бундан ташқари вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 52,9 фоизи (603,3 млрд сўм) тўқимачилик саноатига, 19,4 фоизи (221,2 млрд сўм) озиқ овқат саноатига, 11,6 фоизи (132,3 млрд сўм) кокс ва нефтни қайта ишлаш саноатига ҳамда 16,1 фоизи қолган бошқа йўналишларда ишлаб чиқарилган.

1-расм. Сурхондарё вилоятининг туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг улуши (%да)

Вилоятда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 461,6 минг сўм (Республика ҳудудлари орасида охирги ўрин)ни ташкил қилган ҳолда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 101,4 фоизга ошган.

Туман (шаҳар)лар кесимида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми Жарқўрғон (987,5 минг сўм), Термиз шаҳри (968,3 минг сўм), Термиз тумани (966,7 минг сўм), Шеробод (832,8 минг сўм), Шўрчи (482,2 минг сўм) туманларида вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган. Қумқўрғон (416,7 минг сўм), Узун (390,0 минг сўм), Музработ (384,3 минг сўм) Денов (352,6 минг сўм), Қизириқ (264,4 минг сўм), Сариосиё (198,9 минг сўм), Ангор (142,2 минг сўм), Олтинсой (141,4 минг сўм), Бойсун (113,9 минг сўм), Бандихон (56,0 минг сўм) туманлари вилоят ўртача кўрсаткичига нисбатан сезиларли паст кўрсатгични қайд этган. Жумладан, энг юқори кўрсатгич қайд қилинган Жарқўрғон туманида жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми Бандихон туманига нисбатан 17,6 баравар зиёд бўлган.

Истеъмол моллари

Вилоятда 381,1 млрд сўмлик (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 94,1%) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 1%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида охирги ўринни эгаллаган.

Аҳоли жон бошига 138,6 минг сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган. Жумладан, истеъмол моллари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари-193,0 млрд сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари-67,5 млрд сўм, спиртли ичимликлар-2,3 млрд сўмни ташкил қилган.

Таҳлил қилинган даврда, ҳудудлар бўйича ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми ўртасидаги фарқ сезиларли даражада бўлган. Жумладан туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажмида Термиз шаҳри (16,2%), Шўрчи (15,9%), Жарқўрғон (11,6%), Денов (11,2%), Термиз (8,8%) туманлари юқори улушнини, Олтинсой (6,3%), Шеробод (5,3%), Сариосиё (4,2%), Қумқўрғон (3,74%), Музработ (3,67%), Ангор (3,65%), Узун (3,64%), Бойсун (2,9%), Қизириқ (2,4 %), Бандихон (0,6%) туманларида эса паст улушни ташкил қилган.

Жумладан, энг юқори кўрсаткични ташкил қилган Термиз шаҳрида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми (61,9 млрд сўм) Бандихон туманига (2,1 млрд сўм) нисбатан 29,7 баравар, Қизириқ туманига (9,0 млрд сўм) нисбатан 6,9 баравар зиёд бўлган.

3-расм. Туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми

Термиз шаҳри (325,1 минг сўм), Термиз (418,6 минг сўм), Шўрчи (276,7 минг сўм), Жарқўрғон (194,3 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори улушни ташкил қилган. Олтинсой (129,2 минг сўм), Денов (106,6 минг сўм), Ангор (101,0 минг сўм), Шеробод (99,4 минг сўм), Музрабод (94,8 минг сўм), Бойсун (93,1 минг сўм), Узун (77,2 минг сўм), Қизириқ (75,5 минг сўм), Сариосиё (72,7 минг сўм), Қумқўрғон (58,4 минг сўм), Бандихон (26,4 минг сўм) туманлари жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми бўйича вилоят ўртачасидан паст кўрсаткични ташкил қилган.

Элдор Зайниддинов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қашқадарё филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар