Табиий офат оқибатида зарар кўрган шахсларга бир марталик моддий ёрдам тўланади

Табиий офат оқибатида зарар кўрган шахсларга бир марталик моддий ёрдам тўланади

2020 йил 25 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида"ги низоми тасдиқланди.

Низомга кўра, қуйидаги шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятларнинг бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг бюджети маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади.

– табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар) учун ҳар бир оила аъзосига тенг улушда БҲМнинг 500 баравари;

– табиий офат оқибатида оғиртан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 200 баравари, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 150 баравари ҳамда енгил тан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 100 баравари миқдорида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар