Тадбиркорлар учун янгилик: Шаҳрисабзда “Марказий экспорт бозори” ташкил қилинди

Тадбиркорлар учун янгилик: Шаҳрисабзда “Марказий экспорт бозори” ташкил қилинди

Шаҳрисабз шаҳрида 700 ўринга мўлжалланган “Марказий экспорт бозори” ташкил қилинди, деб хабар бермоқда Review.uz'га Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси матбуот хизмати.

"Мазкур бозорни ишга туширишдан мақсад, шу ернинг ўзида барча турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек, экспорт бозорига ташриф буюраётган ишлаб чиқарувчилар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда экспортёрларга енгиллик яратишдан иборатдир", дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, “Марказий экспорт бозори”нинг ишга тушиши нафақат Шаҳрисабз шаҳрининг, балки Қашқадарё вилояти ҳамда республика иқтисодий салоҳиятининг ўсишига, экспорт ҳажмининг кескин ошишига хизмат қилади. Бу эса ўз ўрнида фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларига иқтисодий кўмак бўлиб, эндиликда улар етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини четга экспорт қилиш учун ортиқча оворагарчиликка йўл қўймайдилар. Бу билан даромадларининг маълум қисмини тежаб, экспорт улушидан яхшигина фойда олишлари мумкин.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар