Тадбиркорларга “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар берилади

Тадбиркорларга “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” янги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси”ни (кейинги ўринларда – Белги) бериш амалиёти жорий қилинади;

Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади;

  • натижада: мазкур белгини жорий этиш келгусида касалликлар, шу жумладан озиқ-овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш имконини беради;
  • яшил” тоифадаги Белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди (оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно);
  • Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади;
  • тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) Белгини олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳамда пуллик асосда амалга оширилади. Бунда, кўрсатилаётган хизматлар учун олинадиган даромад Санитария-эпидемиология хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш учун йўналтирилади.

Санитария-эпидемиология хизмати ва Савдо-саноат палатаси манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Белгини бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар